ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 13456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Футболда 2011-йилнинг энг яхшилари эълон қилинди
2011-12-23

23-декабр куни Ўзбекистон Футбол Федерациясининг конференсиясида 2011-йилнинг энг яхши футбол вакиллари номлари эълон қилинди. олиблар оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан ўтказилган овоз бериш йўли билан аниқланди. “Фаир Плай” (ҳалол ўйин) соврини Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасига берилди, деб хабар қилди  Ўзбекистон Футбол Федерациясининг матбуот хизмати. Ўзбекистон чемпионатининг  “Энг яхши тўпурари” деб пойтахтнинг  “Бунёдкор”  клуби ҳужумчиси Милош Трифунович эълон қилинди. Унинг ҳисобида мамлакат чемпионатида урган 17 та гол мавжуд. Йилнинг  “Энг яхши болалар-ўсмирлар мураббийи” Алексей Евстафеев бўлди. Унга Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 3 млн сўмлик грант ажратилди. “Энг яхши ёш футболчи” номинацияси бир йўла уч футболчи - Давлатбек Ёрбеков, Темур Ҳакимов ва Бобур Давлатовларга берилди. Ҳар бирига Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан 1 млн сўмлик грант берилди. Дунёга машҳур рефери Равшан Ирматов “Энг яхши ҳакам” деб топилди. “Энг яхши мураббий” деб Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоаларининг бош мураббийи Вадим Абрамов (расмда ўнгда) эълон қилинди. Йилнинг “Энг яхши футболчи” номинациясида Махачхалъанинг “Анжи” клуби ярим ҳимоячиси, терма жамоанинг илғорларидан бири, иқтидорли ўйинчи Одил Аҳмедов ғолиб деб топилди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган