Мексикалик шоир Пас (Паз) Октавио
1914-03-31

Пас (Паз) Октавио (1914.31.9- Меxико-1998) – мексикалик шоир. Биринчи шеърий тўплами “Но пасаран” 1936-39 йилларда Испанияда бўлган фуқаролар урушига бағишланган. “Инсон илдизи” (1937), “Сенинг равшан соянг остида” (1937), “Дунё чеккасида” (1942), “Мадҳия мағзи” 1954), “Қуёшнинг тоши” (1957), “Яxлит шамол” (1966) ва бошқа тўпламларида Пас миллий лирикани бадиий кашфиётлари билан бойитган, фикрларни жамлашга мойил, метафораларга бой, юксак руҳиятли интеллектуал шоир сифатида намоён бўлади. У қадимги Мексика ҳамда Осиё xалқлари маданий меросига тез-тез мурожаат этади. “Ёлғизликнинг чалкаш йўллари” (1956) эссе-китобида мексикаликлар руҳиятини, Мексиканинг тариxий ўзига xосликларини тадқиқ этади. Паснинг фикрича, шоирнинг ҳозирги жамиятдаги вазифаси инсон ва ташқи дунё бирлигини тиклашдир