ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Биринчи ёзув машинаси патентланган кун
1868-06-23

Кристофер Шоулс ва унинг шериги Карлос Гидден ўз устахоналарида китоб варақаларини кетма-кет тартиб рақамларда жойлаштирувчи аппаратини яратишди. Бу оддий конструкция ёзув машинкасини яратилишига асос бўлди. Шоулзнинг 23июн 1868 йилда яратган машинкасининг ҳажми ёзув столининг катталигидек бўлиб, машинкада ёзилган ёзув кўринмас эди, чунки қоғоз машинкани ичида бўлган. Бироқ, айнан шу машинка  клавиатурасининг биринчи юқори қаторидаги олтита QWERTY тақсимланиши дунё бўйлаб машҳур бўлган. Машинкада 1-клавиши бўлмаган лекин ихтирочилар  бу цифрани ўрнига “I” ҳарфидан фойдаланиш мумкин деб ўйладилар, Shift ҳам 10 йилдан кейин киритилган. Бу янгиликни ишлаб чиқариш учун Шоулзнинг маблағи  бўлмаган, шунинг учун у машҳур конструктор-қурол ясовчи Фил Ремингтонга сотди. Унинг инженерлари бу ишни охирига етказиб, “Remington No.1” номи билан чиқа бошлади. 1 март 1873 йилда бу фирма биринчи ёзув машинкасини Нью-Йоркда чиқара бошлади. АҚШда(1861-1865) Гражданлар урушидан сўнг Remington фирма ўз маҳсулотини кенгайтириб, тикув машинкасини чиқара бошлади. Кўп ўтмай бошқа компаниялар ҳам ёзув машинкаларини янги моделларини чиқара бошлашди ва ёзув машинкалар оммалашиб меҳнат қуролига айланди.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган