ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Америкалик ихтирочи Уолтер Хант тўғноғични патентлаган кун
1825-06-13

1825 йил  13 июнда   Нью-Йорклик механик  Уолтер Хант тўғнағични  патентлади.  Унга  қарзини тўлаш учун 15 доллар керак бўлган эди, пул эса бўлмаган. Бир оз ўйлаб  у оддийгина симли тақинчоқ чизмасини чизди.  Унинг бир учида  айлана пружина бўлган эди, бошқасида  кичкина  нинанинг учи учун қулф бор эди. Ва шу ихтиросининг  ҳуқуқларини  400 долларга  сотди. Хантнинг  ғояси янгилик эмас эди, ахир тўғноғични  ундан анча олдин ўйлаб топишган. Қадимги ва ўрта аср халқлари (греклар,  римликлар,  иллирияликлар  ва кельтлар,  германлар, славянлар ва бошқа)    плаш  ва бошқа турдаги кийимлар учун фойдаланишган. Аёллар ундан  қўлда тикишда фойдаланишган, болаларнинг иштончаларини  тўнғаб қўйишган, ҳамда  ўзларининг  гигиеник  таг кийимларини қистирганлар. Россияга шундай тўғнағич, чамаси, Америкадан эмас, балки  Англиядан келган.  модомики  уни "инглиз" тўғнағичи  деб аташган.  Ўтган аср  70- йилларида  нина тўғнағич панклар субмаданияти  атрибутларидан  бирига  айланди ва  жамиятнинг  анъанавий асосларига ёшларнинг қатъий норозилиги белгиси  сифатида турди. Панклар  тўғноғични нафақат кийимда тақиб юрганлар, балки улар ўз юзларида  ва таналарига ҳам тақишган. Биринчи бўлиб RichardHell & The Voidoids гуруҳи раҳбари Ричард Хелл тўғноғичдан шундай фойдаланган. Хелл қиёфасидаги  услуб  кейинчалик Sex Pistols  панк-группа  қатнашчиларига таъсир кўрсатди,  хусусан  унинг бошлиғи  Джонни Роттенга, у йиртиқ ва ифлос кийимда юрган,  сочлари бетартиб юқорига таралган ва бадани тўғноғичлар билан ясатилган эди.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган