ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718202122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Францияда биринчи автомобил пойгаси ўтказилган кун
1895-06-13

 Биринчи автомобил пойгалари 1895 йил 11 июндан 13 июнгача Париж – Бордо – Париж  маршрути бўйича ўтказилди. Маршрутнинг узунлиги 1200 км бўлиб, ғолибларнинг ҳал қилувчи фактори автомобилнинг максимал тезлигига боғлиқ бўлган. Мусобақада иштирок этган 46 та иштирокчидан 29 тасининг автомобили бензин двигателли, 15 таси пар орқали, 2 таси электр токли бўлган. Мусобақа ғолиби  Эмиль Левассор бўлган. У шериксиз 2 ўринли “Panhard – Levassor” машинасида 48 соату 47 минутда ўрта тезлик 24,4 км/с тезликда масофани босиб ўтди. Левассорнинг ғалабаси тасодифий эмас эди бу ихтирочи француз автомобил қуриш бўйича биринчилардан бўлиб, дўсти Рене Панар билан унча катта бўлмаган ёғоч ишлаб чиқарувчи станоклар  фабрикаси бўлган. 1889 йили шериги билан Даймлердан 2 цилиндрли мотор лицензиясини сотиб олишди. 1890 йилда эса ўзларининг шахсий автомобил нусхасини ихтиро қилишди. Кейинги автомобил 1891 йилдан кўплаб сериялаб чиқарилди у ўзининг мустаҳкамлиги билан олдингилардан фарқ қилди. Фирманинг автомобиллари пойгаларда қатнаша бошлади. Бахтга қарши 1897 йилда Париж – Марсель пойгаси вақтида автохалокатга учраб халок бўлди. Парижда унинг хотрасига атаб хайкал ўрнатилган. Хайкалнинг таг қисмига “ Мен буни қилдим 30 км/с. Бу эса ақлсизлик!” Левассорнинг Париж – Бордо – Париж  пойгасининг якунида айтган сўзлари ёзиб қўйилган эди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган