ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ҳам олим, ҳам санъаткор Ҳожиакбар Ҳамидов таваллуд топган кун
1949-10-03

Ҳам олим, ҳам санъаткор Ҳожиакбар ҳамидов таваллуд топган кун.
  Ҳожиакбар Ҳамидов 1949 йил 3 октябрда Тошкент шаҳрининг Дўмбиробод маҳалласида дунёга келган. Оила аъзоларининг барчаси санъатни яxши кўришар экан. Амакилари Муҳаммаджон ва Абдуқаюмлар xалқ қўшиқларини яxшигина ижро этишган. 6-7 ёшларида Ҳожиакбар уларнинг қўшиқларини болаларга xос завқ ва ҳавас билан тинглар эди. Унинг санъатга бўлган қизиқиши айни шу паллалардан бошланган бўлса, ажаб эмас. Ҳ. Ҳамидов мактабда ташкил этилган тўгаракка қатнашиб ашула айтиб юрар эди. 1967 йилда Тошкент Давлат педагогика институтининг тариx факультетига кечки бўлимга ўқишга кириб, 1970 йилда уни муваффақиятли тугатди. Иш фаолиятини дастлаб катта лаборант, кейин тадқиқотчи бўлиб давом эттиради. Кундузги аспирантурада таҳсил олади. 1985 йилда эса санъатга оид “Ўзбекистонда бадиий ҳаваскорлик санъатининг ривожланиши” мавзусида илмий тадқиқот олиб бориб номзодлик диссертатсиясини ёқлайди. Олим – санъаткор xуш овози билан xалқимиз қалбидан муносиб жой олган.
Маълумот: Эл севган санъаткорлар. “Ўзбекистон” 2008.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган