ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4567810
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Германияда "Рождество ярмаркаси" куни
1847-11-25

Германияда ноябр ва декабрда Рождество ярмаркаси ва бозорлари фасли бошланади. Фақат Берлин районларининг ўзида улар 20 дан ортиқ бўлиб, 25 ноябрдан очилади. Одатга кўра, Рождество ярмаркаси эски майдонга жойлашади ва католикларнинг Рождество байрами бошлангунга қадар давом этади. Сеҳрли, иссиқ глинтвейннинг ва қовурилган сосисканинг иси ҳавода ҳукмронлик қилади,шишадан, ёғочдан, лойдан ва тошдан ясалган бадиий буюмлар сотилади, болалар учун каруселлар ишлаб туради, ва ҳамма атроф ширин пахта билан ўраб олинади. Бу ерда турли давлатлар Россия, Польша, Япония, Корея, Таиланд ва Ҳиндистон ошпазларининг тайёрлаган овқатларини татиб кўриш мумкин. Рождество бозорида ҳеч муболағасиз, Германия халқининг ҳунарлари тарихини ўрганиш мумкин. Табиийки, ярмаркада арча безакларини танлаш имконияти жуда катта, ахир Германияда арча католикларнинг Рождество байрами арафасида безатилади-да. Германияликлар, арчанинг шишадан ясаладиган безаклари 1847 йилда асли Тюрингдан бўлган бир камбағал шиша пуфловчи томонидан ўйлаб топилган, деб ҳисоблашади. Айтишларича, ўша йили  болаларига совға сифатида  бериш ва арчага осиш учун ишлатиладиган ҳақиқий олма, ёнғоқ сотиб олиш учун  унинг пули йўқ эди. Шунда у, бу нарсаларнинг ҳаммасини шишадан ясашга қарор қилди. Кейинроқ Тюринг шиша пуфловчилари ўз мастерларини шарафлаб, турли рангдаги ва ҳажмдаги шишали арча безакларини ишлаб чиқаришни бошладилар.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган