ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бунёдкор шоxкўчаси очилган кун
2008-08-01

Бунёдкор шоҳкўчаси –асосан Чилонзор тумани ҳудудида, Ўзбекистон кўча билан Катта ҳалқа йўли оралиғида. Узунлиги 8 км атрофида. 2008 йил 1 августдан “Бунёдкор шоҳкўчаси” деб юритилади. (1966-2008 йилларда “Xалқлар дўстлиги шоҳкўчаси” деб аталган). Мустақиллик йилларида Бунёдкор шоҳкўчасида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди: Олий мажлис Қонунчилик палатаси қурилди.  Ўзбекистон миллий боғи барпо қилинди, Оқтепа канали устидан ўтган кўприк таъмирдан чиқарилди, “Олмазор” метро бекати яқинида йўлўтказгич –кўприк қисқа фурсатда қурилиб, фойдаланишга топширилди, чилонзор буюм бозори қурилди, унга ёндош кўча қисми кенгайтирилди ва кўкаламзорлаштирилди. 19 августда Бунёдкор шоҳкўчаси ўрнидаги йўл Бешёғоч даҳаси таркибида бўлган ва ташқаридан Тошкент марказига кириб келинадиган асосий йўллардан бири ҳисобланган. Кейинчалик Чилонзор тумани худудини шаҳар мавзесига боғлайдиган асосий кўча бўлиб қолди. Кўча икки босқичда қурилган. Муқимий кўчасмдан катта халқа йўлигача бўлган биринчи қисми 1966 йилгача, Муқимий кўчасидан Ўзбекистон кўчасигача бўлган иккинчи қисми 1968 йилдан бошлаб қурилган. 1972 -77 йилда кўча яқинидан метро йўли ўтиши муносабати билан таъмирланди. 1981 йилда ушбу кўчани Фурқат кўча билан боғлайдиган ер ости йўли бунёд этилди. 2006 йил 22 августда кичик ҳалқа йўли кесишмасида эни 30 м, узунлиги 374 м, баландлиги 7,5 м бўлган янги кўприк фойдаланишга топширилди. Бунёдкор шоҳкўчаси йўналишида юқорида санаб ўтилган иншоотлардан ташқари 9 қаватли турар жой бинолари, шифо масканлари, банклар, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари, “Истиқлол” саънат саройи, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи, “Хамза”, “чилонзор” ва “Олмазор” метро бекатлари жойлашган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган