ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
III Тошкент xалқаро фотобинналеси бўлиб ўтди.
2005-10-01

2005 йил 1-7 октябр - Тошкент шаҳридаги замонавий санъат марказида III Тошкент xалқаро фотобинналеси бўлиб ўтди. (Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган мазкур xалқаро бадиий кўргазма МДҲда илк бор 2001 йилда Ўзбекистонда ташкил этилди). Биеннале дастурида кўргазма иштирокчиларини Ўзбекистон тарихи ва маданияти билан кенг таништириш мақсадида бир қатор тадбирлар, жумладан музей ва театрларга, шунингдек Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкиллаштирилади. Биеннале ўз кўламида замонавий Ўзбекистон маданиятини кенг ва ўзига хос тарзда намойиш этиб, унинг умуминсоний қадриятларни шаклланишидаги чуқур тарихий илдизи ва маконини белгилаб берди. Биеннале шартларига мувофиқ, иштирокчилар томонидан рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, шунингдек, янги хусусиятга эга бўлган лойиҳалар, яъни инсталляция, перформанс, инвайромент ва бошқа шу сингари бадиий асарлар тақдим этилади. Ғолибларни тақдирлаш учун Гран-при, биринчи ва иккинчи ўрин учун мукофотлар, дипломлар тайёрланади. Халқаро кўргазмани ташкил этишдан кўзланган мақсад ўзбек миллий тасвирий санъатининг юксак намуналарини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш, санъатсевар халқимизни, ёш иқтидор эгаларини дунё тасвирий санъатининг илғор йўналишлари билан яқиндан таништириш, Ўзбекистон Бадиий академияси, тасвирий санъат намояндаларининг халқаро алоқаларини кенгайтиришдан иборатдир. Шунинг учун кшргазмага қўйилган анъанавий рангтасвир, замонавий(коцептуал, авангард), графика, ҳайкалтарошлик каби турли йўналишларда яратилган асарлар бор. “Туркистон” концерт залида “BIENNALE  Тошкент-2001” халқаро кўргазмасининг тантанали ёпилиш маросими ва галаконцерт ташкиллаштирилган. Умуман бу анжуманга мамлакатимизда ҳам, хорижий давлатларда ҳам қизиқиш катта.

Ўзбек халқ байрамлари, Т;2002.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган