ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машҳур франсуз рассоми Давид Жак Луи таваллуд топган кун
1748-08-30

Инқилобий класситсизмнинг етакчи намоёндаси Давид Жак Луи 1748-йил 30-август куни Парижда дунёга келади. У 1766-1774-йилларда Қироллик рассомлик ва ҳайкалтарошлик академиясида, 1784-йилдан эса академик бўлиб, 1775-1780-йилларда Римда таьлим олган. 1789-йил “Ликторлар Брутга унинг ўғли жасадини келтирмоқдалар”, 1784-йил “Горатсийлар қасамёди” ва бошқа асарларида қадимий тариxий мавзулардаги асарларида класситсизм xусусиятлари кўзга ташланади. 1789-1794-йилларда улуғ франсуз инқилобида фаол қатнашган, якобинчилар Конвенти аьзоси бўлган. Қаҳрамон замондошлари қиёфасини акс эттирган асарлар яратган. 1791-йил “Тўп ўйнайдиган залда қасамёд”, 1793-йил “Маратнинг ўлими” ва бошқалар шулар жумласидандир. Термидорианлар тўнтаришдан сўнг инқилобий ҳаракатдан четлашди. Директория йиллари, кейинроқ Империяда Давид Наполеоннинг биринчи рассоми бўлган. Кўринишда ёқимли, тантановор (саройбоп) асарлар 1800-йил “Наполеон Сен Бернарддан ўтишда, 1805-1807-йиллар “Наполеоннинг Жозефинага тож кийдирилиши” ва бошқа асарлар, ўта нафис портретлар 1800-йил “Мадам Рекаме” ва бошқа асарларни яратди. Айни пайтда реалистик портретлар ҳам дунёга келди 1816-йил “Грендл оиласидан ўсмир портрети” ва бошқа асарлари шулар жумласидан.Бурбонлар ҳокимиятига қатнаши билан Брюсселга кетади. Машҳур франсуз рассоми 1825-йил 29-декабр куни Брюсселда вафот этади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Тошкент. 2002.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган