ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир Огоҳий таваллуд топган кун
1809-12-17

Огоҳий (Тахаллуси; тўлиқ исм-шарифи Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли ) (1809.17.12, Хива яқинидаги Қиёт қишлоғи-1874.14.12)- Шоир, тарихчи, таржимон. Мироб оиласида туғилган. Хива мадрасаларида таҳсил кўрган. Араб, Форс, турк тилларини пухта эгалаган. Хоразимнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларининг суҳбатларида иштирок этган. Шарқ классиклари асарлари, айниқса, Навоий ижодини қунт билан ўрганган. 1829 йилда амакиси ва устози Мунис вафот этгач, Хива хони Оллақулихон (1825-1842) Огоҳийни Муниснинг ўрнига мироб этиб тайинланган. Шу даврдан эьтиборан Огоҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғуланган. Қизиғи ижтимоий-сиёсий меҳнат билан машғул бир пайтда отдан йиқилиб, оёғи “шакарланг” (шол) бўлиб қолган (1845), йилдан мироблик вазифасидан истеьфо берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож, ғамгин, касалманд аҳволда кун кечирган.  Огоҳий ижодининг мавзу доираси кенг. Аммо у қайси мавзуга мурожат қилмасин, ишқини четлаб ўтолмайди. Ишқ унинг қаламида мавзуни ёритишда, ғояни илгари суришда асосий бадий восита; шеьриятида ишқ иймон, эьтиқод, ватан, заковат тимсоли каби лирик қаҳрамонинг ўй-кечинмалари, фаолияти, дунёқарашини ҳаракатлантирувчи куч. Огоҳий девонида замон ва замондошлари тасвири ҳам катта ўрин эгалаган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган