ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июл 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   123
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Италиянинг Сардиния ороллари пойтаxти Сассарида
1951-05-31

 Ҳар йили  майнинг охиргисидан аввалги якшанбасида   Италиянинг  Сардиния ороллари  пойтахти Сассарида  Кавальката сарда”  байрами  ўтади — бир тўда отлиқ  сайл қилиб юриш. Бу томошабоп тадбир Италия сайёҳлик бизнесининг бош козирларидан бири ҳисобланади. Ҳашаматли ясатилган кўчалар, ёрқин байрам костюмларидаги сардинияликлар  ва моҳирона безатилган отларни томоша килиш учун  на фақат бутун Италиядан, балки  чегара ортидан ҳам сайёхлар  келадилар. Шу билан бирга  Кавальката сарда  ўтказиш  Италияда энг ёш анъаналардан бири   ҳисобланади:  бу  тадбир бор йўғи  50 йил аввал,  1951 йилдан бери доимий равишда ўтказиляпти. Эрта тонгдан бошлаб Сассари кўчаларнинг  бўйига отлиқ ва пиёда байрам қатнашчилар саф тортишади.  Байрамда Сардиниянинг  ҳар хил минтақаларнинг  барча  ўзига хос хусусиятлари билан танишиш  мумкин. Кавальката дастурига турли хил томошалар киради, халқ ижоди концертлари, қўшиқлар ва рақслар ижроси. Қатнашчиларининг сафлари қувнок  мусиқа остида  байрам ўтказиладиган жойга келишади, қайсики шаҳар ҳокимияти  ҳар йили бошқа жойларни танлайди: спорт маркази, отчопар майдони, Сассари марказий майдони. Биринчи марта Сассари ҳокимияти Кавалькатани 1899 йилда   Сардинияга  Италия қироли  Умберто I  ва унинг хотини  Маргаритя Савойская ташрифи шарафига  ўтказди. 3 минг  киши  иштирок этган байрам давлат бошлиғига  ёқиб қолди ва қиролнинг  кейинги келишига, фақат энди бошқасининг  Виктор Эммануэл III нинг,  Кавалькатага ташрифи шарафига  қайта ўтказишди. Кейин оролларга келаётган ҳамма баланд меҳмонларни шу тариқа кутиб олишга  қарор қилинди, 1951 йилдан бошлаб  Кавальката сарда ҳар йили нишонланадиган  халқ томошасига айланди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган