ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    12
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентнинг эски шаҳар қисмида “Спартак” стадиони очилган кун
1926-07-15

1920 йил Tошкентда 15 дан зиёд спорт ташкилотлари, шу жумладан, оғир атлетика жамияти, “Олимпия” “Спартак” футбол командалари бўлган. 1926 йил 15 июлда Тошкентнинг эски шаҳар қисмида “Спартак стадион очилди. Физкультура тўгараклари паради, баскетбол, гандбол, арқон тортиш бўйича мусобақалар ўтказилди. 1927 йил Тошкентда Ўзбекистон 1-спартакиадаси  бўлиб ўтди. (иккинчиси 1928 йилда бўлди). 1929 йилда Тошкентда ҳозирги  “Динамо” стадиони ишга туширилди. “Динамо” (1924), “Спартак”, (1935), “Локомотив” (1936) каби спорт жамиятлари тузилди. Жаҳон, Европа ва Олимпиада ўйинлари чемпионлари ва совриндорлари бўлган юқори малакали спортчиларини таёрлашда А. Абдуллаев (классик кураш), В. Бондаренко (сузиш) л. Величко (баскетбол), Б. Гранаткин (бокс), Г. Збиковская (Камондан отиш), А. Израйилиов  (волейболл, Г. Кондратьев (велосипед), В. Мамин (сузиш), И. Миркин (қиличбозлик), В. Харитонов, С. Ширягин (сув полоси), М. Шмуклер (стол тениси) ва бошқалар. Тренерлар катта ҳисса қўшди. Тошкент Спортчилари кўпгина жаҳон ва Европа,  жаҳон, Олимпиада ўйинлари совриндорлари ва чемпионлари орасида С. Бабанина, Л. Белоконь, С. Заболотнов, Н. Устинова (сузиш), Ф.  Булатова (Стол тениси) ва бошқа спортчилар бор. Шу йилларда Тошкентнинг “автомобилчи” аёллар волейбол, “Меҳнат” эркаклар сув полоси ва “Пахтакор” футбол жамоалари довруқ қозонди. 1989 йил Тошкентда ногиронларнинг  “матонат” футбол клуби ташкил этилди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган