
Рождество байрамини
ўтказувчи дунё мамлакатларида 24-25 декабр кунлари ”Совғалар куни” нишонланади.
Бу кунда қариндош-уруғлар, яқин кишилар, дусту-биродарларга совғалар бериш
ананага айланган. Бу совғалар албатта махсус совға қоғозларига ўралган бўлиши
шарт. Бу байрамда ким қанча кўп совға олса янги йил у киши учун хайрили келади.
Бу расмий байрам турли тадбирлар, кечалар ва махсус совғалар ва мехмон қилиш
билан нишонланган. Рождество байрами
оилавий байрамдир. Янги йил киргунча мактаб ва коллежлар ёпилиб, таътил
берилади. Одамлар уйларида оила аъзолари билан бирга ўз вақтларини ўтказадилар.
Бир-бирларига байрам табрикларини
йўллайдилар ва ҳар-бир хонадонда арча ясатилади. Шимолий қутубдан чанада
(Санта-Клаус) Қорбобо келиб печка ичидан тушади, арча ва байрам совғаларини
қолдириб кетади.