ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
345689
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги марказий кўчалардан бири Зиёлилар кўчаси ташкил этилган кун
2007-08-02

Зиёлилар кўчаси – Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги марказий кўчалардан бири. Дўрмон йўли ва кичик халқа йўли кўчалари оралиғида жойлашган. 1955 йил ташкил топган. Узунлиги 2,2 км атрофида. 2007 йил 2 августдан ҳозирги номда. Йўналишида марказий ҳарбий госпиталь, Харитаграфия фабрикаси, 5 болалар поликлиникаси, шаҳар суди, Ўзбекистон Республикаси ФАнинг тарих, тил ва адабиёт. Фалсафа ва ҳуқуқ, шарқшунослик институтлари, Мирзо Улуғбек номидаги хиёбон, Фуқоролик иши бўйича Тошкент шаҳар суди, тўйхона, саноат корхоналари, ташкилотлар, кўп қаватли ва бир қаватли турар жой бинолари ҳамда савдо шохобчалари жойлашган. Яқинида Академиклар шаҳарчаси, Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг институтлари бор. 2007 йил августда кўча йўналиши бўйлаб кенг қамровли реконстукция ишлари олиб борилди. Кўчанинг эни 12,5м га кенгайтирилди, пиёдалар учун алоҳида 3,5 метрли йўлка барпо этилди. Кўчанинг кичик ҳалқа йўли билан туташ жойида 16, 5 м. узунликда ўтказгич кўприк бунёд этилди. Атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган