
Биз биламизки, Гамбургер Американинг машҳур таоми ҳисобланади. 27 июл 1900 йил америкалик озиқ-овқат сотувчиси Луи Лессинг ўзининг она шаҳри Нью-Ҳейвенда илк гамбургерни сотган. Айнан шу сотувчи икки думалоқ булочкаларнинг орасига аньанавий немис бифштексини қўяди ва соус, салат барги билан безайди. Гамбургернинг айнан шундай кўриниши янги ҳаётнинг озиқ-овқатлари белгисига айланди. 1904 йилда Сент-Луисда ўтказилган Бутунжаҳон кўргазмасида Гамбургерлар юқори машҳурликни қўлга киритдилар. Бироқ ўттиз йил давомида америкаликлар хот-догларни, қовурилган товуқларни ва Италия пиццасини ҳуш кўрганлар. 1930 йилда Уолтер Андерсон томонидан гамбургерлар овқатланиш таомномасига асосий овқат сифатида киритилди. Вимпй Гриллс деб номланган кафеда гамбургерлар омади юришди. Тез истеьмол қилиш таоми машҳур бўлди. Гамбургерларни арзон нархларда сотишни бошладилар. Гамбургерлар тайёрланиши тезланди. Кафеларда ҳар бир харидор учун 1 минутдан гамбургер тайёрланди. 1948 йилда гамбургерларнинг энг омадли, бизнес тарихи бошланди. Колефорния шаҳри Сан-Бернардинода сутли коктейллар аралаштирадиган машина ихтирочиси Рей Крок ва ака-ука Макдоналдлар учрашиб қолишади. МcДоналд’с гамбургерлари шу тарзда пайдо бўлган. Гамбургерларни оддий овқатланиш жойларида ва ресторанларда ҳам истеьмол қилиш мумкин. Гамбургерларнинг машҳурлигига яна бир мисол келтириб ўтамиз. Россия Президентининг вақтинчалик ўрнини эгаллаган Дмитрий Медведевнинг Америкага ташрифида Америка Президенти Барак Обама Дмитрий Медведевни нонуштага гамбургер билан меҳмон қилган.