ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    23
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Aмериканинг “Отис” компанияси ўзининг янги “Эскалатор” савдо маркасини рўйхатдан ўтказилган кун
1990-05-29

1900 йил 29 майда “Отис” америка компанияси ўзининг янги “эскалатор” савдо маркасини рўйхатдан ўтказди. Бундан олдинроқ компания Париждаги хақаро кўргазмада ўзининг биринчи эскалаторини намойиш қилган эди. “Эскалатор” қурилмасини ишлаб чиқариш учун патентни ихтирочи Ж. Ренога 1892 йили март ойида берилган эди, “Отис” компанияси эса эскалаторни ишлаб чиқара бошлади ва хаётга тадбиқ қилди.  Эскалатор” сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда “ҳар қандай юкларни юқорига кўтариб берувчи транспорт машинаси” маъносини англатади. Бу зинапоялардан харакатланувчи нарвон инсонларни ёки ҳар қандай юкларни бинонинг бир сатҳидан бошқасига кўтарилишига мўлжалланган. Эскалатор 30-35 диапозонда зинапоя горизонтига қараб эгилиш хусусиятига эга. Аста –секин ҳар қандай автоматик зинапоялар одамлар орасида савдо маркаси эмас, балки “Эскалатор” деб атала бошлади. Кейинчалик “Эскалаторлар” дунёнинг кўпгина шаҳарлари мерополитенларида, йирик савдо марказларида, вокзал, аэропортларда, ер ости ўтиш жойларида, ишлаб чиқариш саноат корхоналарида кенг қўлланила бошланди. Эскалаторларни асосан икки тури чиқарилади, тунелли ва қаватли. Россияда биринчи эскалаторлар Москва метрополитенини қуришда  пайдо бўлди. Ҳозирда эскалаторларни ишлаб чиқаришда техниканинг бошқа соҳаларидаги каби, янги технологиялар асосида, пассажирларни ташишда хавфсизлигини таъминловчи, такомиллашган дизайнли, экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланилиб,шовқин ва тебраниш даражасини пасайтирувчи, ҳар жиҳатдан қулай, шинам турлари қўлланилаяпти.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган