
Париж Фан (1862) ва Франция тиббиёт академияси (1873), Франция
академияси (1886) академик Страсбург универистети (1849), Лилль университети
(1854), Олий нормал мактаб (1857) ва Париж универистети (1867) профессор 1888
йил Парижда хусусий микробиология иниститутини (Пастер иниститути) ташкил қилди
ва бошқаради. Пастер спиртли (1860), сут кислотали (1861) бижғишлар
микроблариниг фермент фаолияти сабабли вужудга келиши, кислородсиз шароитида
яшайдиган микроблар анаэроблар борлигини исботлади. Пастернинг вино ҳамда
пиволарнинг ачиб қолиши ва пилла қурти кассаликлари (1870 сабабларини аниқлаб,
бу микробларга қарши самарали чора-тадбирларни (пастеризация усули) ишлаб
чиқиши саноат ва озиқ-овқат микробиологиясининг шаклланишига асос бўлди. Пастер
дунёда биринчи бўлиб илмий изланишлар натижасида паррандалар вавоси (1879),
куйдирги (1881) ва қутуриш (1885) касалликларига қарши вакцина тайёрлаш усулини
ишлаб чиқди ва касалликнинг олдини олишда кучсизлантирган касаллик қўзғатувчи
билан эмлаш мумкинлигини тастиқлаб, иммунизацияга асос солди.