ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пўлат Мўмин таваллуд топган кун
1922-12-24

Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1992). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган саньат арбоби (1983). Дастлаб педагогика билим юртини (1939), сўнг Низомий номидаги Тошкент педагока иниститутини тугатиб (1944), ўқитувчилик билан шуғулланган (1944-1947). “Ленин учқуни” газетада адабий ходим (1948-1950), Ўзбекистон давлат нашриётида бўлим мудири (1951-1952), Республика Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи (1954-1960), Маданият вазирлиги қошидаги Саньат ишлари бошқармасида драмтургия бўйича бош муҳаррир (1962-1964). Илк шеьрлар тўплами “Сайранг қушлар (1949). Шундан кейин унинг “Тонг куйлари” (1949), “Олтин бошоқлар” (1951), “Тиш чўткаси эртаги” (1955), “Ҳунардан унар” (1958), “Тўғри ўсган гул бўлур” (1960), “Ақл қаерда бўлар” (1962), “Олтин най” (1967), “Яхшиларга ўхшамас” (1968), “Раҳматга раҳмат!” (1969), “Эсон ва Омон” (1973), “Эртакдан эртакка” (1989), “Эртаклар яхшиликка етаклар” (1984), “Юрак завқу дардларим, айтар байту фардларим” (1993), “Буғдой бобо” (1995), “Болажон, болажоним” (2003) ва бошқалар болаларга бағишланган шеьр ва эртаклардан иборат тўпламлари, “Кулди хиёл” (1964), “Гул ва пиёз” “Қовоқвой билан Чаноқвой”, “Она болам дейди, бола онам дейди” (1987) пьесалари республика театрларида саҳналаштирилган. А. С. Пушкин, В. В. Маяковский, С. Маршак, С. Михалков, А. Барто ва бошқа рус ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарларини ўзбек тилига таржима қилинган. “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофатланган (1988).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган