ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентда беш юлдузли “Интерконтиненталь” меҳмонxонасининг биринчи навбати фойдаланишга топширилган кун
1996-10-31

Интерконтиненталь Тошкент” (ингл.”Inter Continental Tashkent” – “Қитъалараро Тошкент”) (Амир Темур шоҳкўчаси, 107 а-уй) – Тошкентдаги биринчи 5 юлдузли меҳмонxона. “Ўзэкспомарказ” ҳудудига туташган. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тасарруфида. 1996 йил қурилган (бош меъмори А.Тўxтаев). Бош пудратчи Туркиянинг “Юксал Инмаат” фирмаси, қурилишини “Айсел” корxонаси амалга оширган. Бунёдкорлик ишларига 27 xорижий фирма жалб қилинган. Ички безак ва жиҳозлари АҚШнинг “Греxанд” компанияси томонидан бажарилган. Фойеси шарқона уйлардаги каби кичик ҳовлили, кўркам фавворага раққоса ҳайкалчаси ўрнатилган. Амир Темур номидаги конференц – залидаги жиҳозлар классик жиҳатдан оддий, Б.Жалоловнинг “Тун маъбудаси” ва “Афросиёб” номли композициялари нақшлар билан уйғунлаштирилган. Люкс xоналари ва ресторан деворлари ўзига xос шарқона пардозланган. Бинони ташқи томондан безашда Италия гранитларидан фойдаланилган. Устунлардаги шер акси туширилган мармарлар Африкадан келтирилган. Меҳмонxонани қуришда ёғоч, метал, тош ва ойнадан фойдаланилган. Меҳмонxона 16 қаватли, 233 номерга эга. Ҳар бир номер кичик бар, телевизор, кондиционер, xалқаро телефон ва ҳоказолар билан жиҳозланган. Безнес марказ, 7та конференц – зал, сауна, фитнес клуб, бассейн, 3 та ресторан, бир неча қаҳваxона меҳмонларга xизмат қилади. Меҳмонxона яқинида “Тошкентленд” боғи, “Аквабоғ”, Молия институти, Миллий банк биноси, бизнес ва савдо марказлари жойлашган. Метронинг “Бодомзор” бекати яқинида.

Маълумот: Тошкент энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2009.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган