ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Май 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192022232425
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоир-таржимон Шухрат таваллуд топган кун
1918-04-19

Атоқли адиб ва шоир Шухрат (Гулом Алимов) асосан наср ва назмда ижод этиб, элга танилган бўлса-да, бадиий таржима сохасида хам ибрат бўларлик кўпгина ишлар қилди, замонлар оша эскирмайдиган гўзал таржималари билан китобхон қалбидан жой олди. Шухрат 1918 йилнинг 19 апрелида таваллуд топиб, фоний оламда 76 йил умр кечирди. Синовларга, хаёт машаққатларига тўла йилларни бошдан ўтказди. Балки ана шу ситамли кечмишлар сабабми, адиб тинимсиз ижод қилди, насрда, шеъриятда, драматургияда, публицистика ва бадиий таржимада ўзига хос намуналар қолдирди. Албатта, савол туғилади - нега ситамли кечмишлар сабаб дея. Гап шундаки, бадиий ижод дард хосиласи, изтироб, рухий қийноқлар натижаси. Шухратнинг хаётида ана шундай юрак ўртанишларига, дард билан ёниб куйлашига боис бўлган аламли кунлар кўп кечди. Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида қўлига қурол тутиб курашди, яраланиб, уруш асоратларини ҳам дилида, ҳам танасида туйди. Дахшатли мухорабанинг захми кетмай, отаси Аминжон акани тупроққа қўйди. Кейин... кейин сотқинлик, хиёнат ва турли фитналарнинг қурбонига айланиб, айбсиз айбдор бўлиб, совуқ ўлкаларда бир неча йилларни ўтказди. Дархақиқат, адиб йиғлаган кўпу кулганлар оз бўлган замонда яшади. Бахоли қудрат ижод қилди. "Шинелли йиллар", "Олтин зангламас", "Жаннат қидирганлар" романларини яратди. "Оқибатли кишилар", "Бир кеча фожиаси" номли қиссалар, "Беш кунлик куёв", "Қўша қаринглар', "Она қизим" пьесаларини ёзди. Ижодий таржимаи холни шеър билан бошлаб, шеър билан поёнига етказди.  1935 йилда илк шеърлари матбуотда эълон қилингандан бошлаб ҳисоб қилинса, хаёт саналарининг бирор кун-хафтаси йуққи, шеърга сомелик бўлмаса. Шу тариқа шоирнинг "Хаёт нафаси", "Қардошлар", "Сенинг севгинг", "Ишқингда ёниб", "Кечки нурлар", "Лирика", "Ёшлигимнинг давоми", "Қалбим жилоси", "Шайдо кўнгил", "Ҳали тун узоқ" каби ўнлаб лирик тўпламлари дунё юзини кўрди. Айтиш ўринлики, адиб хаётининг барча мураккаб, тахликали йиллари юқорида зикр этилган қатор асарларнинг дунёга келишига доялик қилди. Шу алфозда дарду армонлар гох-гохида юз кўрсатадиган кувонч-шодликлар билан қўшилиб, XX аср ўзбек адабиётининг яна бир атоқли намояндасини намоён этди. Албатта, Шухрат домланинг баракали ижод хирмонидаги таржима асарлари хам у зотни устоз сифатида ўрганиш, бисотидан бахраманд бўлишга арзигулик ходиса ўлароқ яшаб қолди. Шухрат ака турли йилларда завқ билан жаҳон адабиётининг буюк ва таниқли вакиллари А.С.Пушкин, М.Ю.Лермонтов, Н.А.Некрасов, А.Фет. Гейне, А.Мицкевич, Леся Украинка. Р.Тагор, Илья Чавчавадзе, В.Маяковский, Якуб Колас, Аветик Исаакян, Абдулла Тўқай, Хо Ши Мин, Г.Леонидзс. Иоганнес Барбарус, Степан Шчипачев, Шайхи Маннур, Маро Маркарян. Жумагали Саин, Абдулла Тожибоев, Платон Воронько, Пимен Панченко, Танзила Зумакулова, Ота Отажонов, Давид Кугултинов, Суан Зьеу, Муса Гали. Вадим Сикорский, Ибройим Юсуповлар шеърларини она тилимизга ўгирган ва уларнинг аксариятини ўзбек ўқувчисига илк бор таништирган. Ўзбек тилида алоҳида тўплам холида чоп этилган Николаз Бараташвили, Якуб Колас ҳамда япон шоирларининг "Хиросима фарёди" номли китобларининг тузувчиси ва таржимони бўлган. Таржимон Шухратнинг аксарият таржималари, бадиий шеърий туркумлари каби, тасодиф эмас, балки асосан муайян муносабат  айниқса, турли сафарлар таассуротида амалга оширилган. Европа бўйлаб денгизу дарёлар оша қилинган саёхат "Дунай сохиллари" туркуми ёки Кавказ республикаларига қилинган сафар "Кавказ дафтари" туркумига асос бўлганидек, мазкур ўлкалар шоирлари шеърияти билан танишиш замонавий шоирлари билан дустлашиш натижасида адабиётимиз хазинасини бойитган кўпгина таржима асарлари ҳам пайдо бўлдики, бу ўз навбатида адабий алоқаларнинг кучайишига, ижодий хамкорликларга кенг йўл очди. У Озарбайжонга бир неча бор сафар қилган, унинг шеърлари озар тилида ҳам қайта-қайта чоп этилган эди. Бинобарин, домла таржимачиликни хақиқий ижоднинг тулақонли бир йўналиши сифатида тушунар ва жуда жиддий муносабатда булар эдилар.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган