
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1975). Саньатшунослик доктори
(1968), профессор (1969). Mосква молия иниститутини (1936), Тошкент театр ва рассомлик саньати
иниститутини тугатган (1954). Ўзбекистон саньат ишлари Бошқармасида бўлим
бошлиғи (1938-1942), Ўзбекистон давлат филармонияси (1942), муқумий театри
(1943-1949), Москва консерваторияси (1949-1951), Навоий театри (1957-1960 ва
1970-1976) директори. Тошкент консерваторияси (1976-1979), Тошкент театр ва
рассомлик саньати иниститути (1979-1985) ректори. Саньатшунослик иниститутининг
театр ва хореография бўлимининг мудири (1960-1976; 1985 йилдан етакчи илмий
ходим). Илмий асарларда ўзбек театри тарихи, Ҳамзанинг драматургия ва театр
саньати соҳасидаги фаолияти, Ўзбек миллий академик драма театрининг босиб ўтган
йўли тадқиқот қилинган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофати лауренти (1983). “Эл-юрт
ҳурмати” ордени (2000) ва “Шуҳрат” медали (1994) билан мукофатланган.