ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Франциянинг “Сезар” киномукофоти тақдимоти таъсис этилган кун
1974-02-28

“Сезар” киномукофоти – Европанинг “Оскар” киномукофотига ўхшаш бўлиб, Франциянинг бош киноматография мукофоти ҳисобланади. “Сезар” – кино санъатидаги ютуқлар учун энг машҳур киномукофотлардан биридир. У Киноматография санъати ва техникаси Француз академияси томонидан таъсис этилган. Мукофотнинг ғоясини 1974 йилда продюсер ва Франция киноакадемиясининг биринчи президенти – Жорж Кравенн таклиф қилган. У бу мукофотнинг номини ўз дўсти – скульптор, машҳур постмодирнист Сезар Бальдагчини шарафига қўяди. Айнан у ғолиблар тақдирланадиган тилла суви юритилган ҳайкалчалар муаллифидир. Биринчи марта миллий киномукофот “Сезар” билан тақдирлаш 1976 йил 3 апрелда Парижда конгресслар саройида ўтказилган. Маросим машҳур француз актёри Жан Габен раислигида ўтказилган. Биринчи мукофотлар 13 номинация бўйича тақсимланган. Ҳозирги кунда тақдирлаш маросими ҳар йили феврал-март ойларида ўтказилмоқда. 2002 йилдан бошлаб 3000 томашабин жойлашадиган Париж мусиқали театри “Шатле” саҳнасида ўтказилмоқда. “Сезар” мукофоти 2 босқичда ўтказилиб, киноматография санъати Француз академияси аъзоларининг яширин овоз бериш натижаларига кўра, 2 босқичда француз ва чет эл фильмларига берилади. Овоз бериш учун варақалар почта орқали тарқатилади ва шу тариқа йиғилади. 1-босқич давомида ҳар бир номинациялар бўйича 5 тадан мукофотга давогарлар белгиланиб, II – босқичда эса ғолиблар аниқланади. Ҳозирги кунда номинациялар рўйхати 21 га яқин.  Энг аввало ҳар 10 йилда энг яхши француз фильми учун “Сезарлар Сезари” олий мукофотини бериш тахмин қилинган эди. 1985 йилда “Эски милтиқ” фильми учун режиссёр – Робер Энрико шу мукофотни олган. Бироқ, кейинчалик бу мукофот берилмади.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган