1966 йил 30 сентябрь – Ботсвана Республикаси мустақилликка эришган кун. Ботсвана
Африка қитъасининг жанубий қисмида биринчи бўлиб мустақилликка эришган давлат. Пойтаxти –
Габороне. Ҳудуди – 600400 км2. Аҳолиси – 2053200 киши (2012). Давлат тили – инглиз, сетсвана ёки
тсвана. Пул бирлиги – пула. Ботсвана Африканинг жанубида жойлашган. Шимол ва ғарбда – Намибия (1360
км), шимоли-шарқида – Замбия ва Зимбабве (813км),
жануб ва жануби-шарқида – Жанубий Африка Республикаси
(1840 км)
билан чегарадош. Чегарасининг умумий узунлиги – 4013 км. Ботсвана
текисликдаги мамлакат бўлиб, жануби – ғарбий қисмини Калаxари чўли эгаллаган. Энг юқори нуқтаси Содило тепаликларида (1489 м ) жойлашган. Иқлими – субтропик. Энг катта дарёси – Лимпопо. Қазилма бойликларидан олмос, мис, кўмир, темир рудаси, кумуш,
табиий газ мавжуд. Флорасини чўл саванналарида ўсадиган ўсимликлар ташкил
этади. Ҳайвонот дунёсида арслон, жирафа, зебра,
антилопа, фил, чиябўри, сиртлон, тимсоҳ, туяқушларни учратиш мумкин. Илонлар ва
калтакесаклар ҳам кўплаб учрайди.
Ма’лумот:
Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Т.2013.