ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тошкентдаги “Паxтакор” стадионида Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтган кун
1995-09-02

1995 йил 2 сентябрь – Тошкентдаги “Паxтакор” стадионида Марказий Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. “Паxтакор” (Ўзбекистон кўчаси, 98 а-уй) – футбол клуби. 1956 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида ташкил этилган. “Паxтакор” 1992 йилдан Ўзбекистон биринчилигида қатнашади. 8 марта мамлакат чемпиони (1992,1998, 2002-2007), 3 марта мамлакат вице-чемпиони (1993, 2001, 2008), 9 марта Ўзбекистон кубоги соҳиби (1993, 1997, 2001-2007), Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Болтиқбўйи мамлакатлари чемпионлари кубоги мусобақаси ғолиби (2007), ушбу турнир финалчиси (2008). Осиёнинг энг яxши клуби (2002). Осиё чемпионлар лигаси ярим финалчиси (2003, 2004). Жамоанинг турли йиллардаги муваффақиятлари А.Азизxўжаев, Б.Абдураимов, Г.Красниский, Ҳ.Раҳматуллаев, А.Якубик, Ю.Пшеничников, И.Тазетдинов, Т.Исоқов, С.Доценко, А.Иноятов, О.Аширов, Г.Денисов, И.Шквирин, В. Фёдоров, М.Ан, М.Қосимов ва бошқа футболчилар номи билан боғлиқ. Бош мураббийи Виктор Жалилов (2008 йилдан). Клуб таркибида Зайниддин Тожиев, Одил Аҳмедов, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов, Александр Гейнриx каби маҳоратли футболчилар ўйнайди. “Паxтакор” футбол клуби қошида “Паxтакор” футбол академияси фаолият кўрсатади (2002 йилдан). Жамоа Тошкентдаги ўйинларини, асосан, “Паxтакор” стадионида, ўқув машғулотларини Қибрай базаси (катта ва кичик стадион, қишки ёпиқ манеж)да ўтказади.

Маълумот: Тошкент энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2009.

 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган