ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101113141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Вена конвенцияси қабул қилинган кун
1961-04-18

Вена конвенциялари (1961 ва 1963) - дипломатик ва консуллик муносабатларига бағишланган конвенциялар. Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси 1961 йил 18 апрелда Вена шаҳрида, дипломатик муносабатлар ва иммунитетлар масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конференциясида қабул қилинган. Давлатлар бошлиқлари ҳузуридаги дипломатик  ваколатхоналар мақоми ва вазифаларини белгилаб берувчи бу асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат 53 моддадан иборат бўлиб, жумладан давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тартибига, дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини таминлаш ва чақириб олишга, мазкур ваколатхона ходимларининг дипломатик мақомларига, уларга ва оила аъзоларига бериладиган имтиёз ва дахлсизликларга, улар вазифа олган мамлакатларга келиши ва қайтишига, қабул қилувчи мамлакат ҳудудида ўзларини қай шаклда тутишларига оид қоидалардан иборат. Ваколатхоналарнинг муайян дипломатик мақомга эга раҳбарлари ва ваколатхона дипломатик ходимлари орасидан сардор (дуайен)ни, ваколатхонанинг муваққат ишлар вакилини тайинлаш масалалари юзасидан ҳам қоидалар баён қилинган. Консуллик алоқалари тўғрисидаги Вена конвенцияси 1963 йил март - апрелда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти халқаро ҳуқуқ ҳайъатининг лойиҳасини кўриб чиқиш учун 92 давлат вакиллари қатнашган Вена конференциясида қабул қилинган. Мазкур конвенция халқаро муомалада иштирок қилувчи барча давлатлар ўртасидаги консуллик алоқаларини тартибга солиб туради.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган