ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4578910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро гўшт истеъмол қилмаслик куни
1985-03-20

қаро гўшт истеъмол қилмаслик куни (International Day Without Meat) нишонланади. Ушбу кунда дўконлар  ва ресторанлар гўшт савдосидан кечадилар, гўшт тановул қилмайдиган фаоллар вегетариантликни, хайвонларга раҳмли бўлиш, атроф муҳитни  ҳимояси    ғояларини   тарғиб қиладилар. Айрим  мамлакатларда байрам давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда, масалан, Шри-Ланкада ҳокимият вакиллари супермаркет  эгаларига гўшт маҳсулотларидан ўзини қатъий тийишни маслаҳат қиладилар. Россияда  бу кун 2012 йили нишонланган. Статистик маълумотларга қараганда, хар йили егуликда ишлатиш мақсадида инсонлар томонидан 60 миллиард хайвонлар (балиқлар,  молюсклар, бўғимоёқлилардан ташқари) ўлдирилади. Шу дамда, дунёда миллиардга яқин инсонлар  очарчилик ва тоза ичимлик суви етишмовчилигидан  истиробланадилар, вегетариан овқатга ўтиш шу муаммоларни бартараф қилади. Бир кг. гўшт етилтириш учун 10 кг дон ва 15 литр сув керак бўлади. Дунё миқъёсида бунга керак бўлган ер майдонида очдан ўлаётган одамлар учун қанчадан-қанча дон етиштирса бўлар эди. Бундан ташқари, янги яйловлар яратиш мақсадида ўрмонларни  қириб ташланиши,  ем-хашак  экинларида ишлатилган ерлар битишига олиб келади, бу эса ўз навбатида сайёрамиз биосферасига таъсир кўрсатмай қолмайди. Дунёда яна шунга ўхшаш иккита байрам бор: 1 октябр – Бутун жаҳон вегетарианлик куни, 1 ноябр – “Веган жамияти” ташкил этилган кунда   Халқаро веган куни нишонланиши. Аммо, вегетариан маҳсулотларни истеъмол қилганда, озиқланиш балансли бўлиб, организмда  оқсил миқдори камайиб кетмаслигига эътиборли бўлиш зарур.  Соғлом бўлинг, тўлақонли овқатланинг!.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган