ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
81011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xалқаро сочиқлар куни
2001-05-25

Тақвим яна бир байрамга бойиди. 2001йилдан бери 25 майда  Сочиқ куни нишонланади ва бу - ғаройиб байрам машҳур британиялик ёзувчи, драматург ва сценарийчи, кўплаб кулгили фантастик асарлари, хусусан Йўловчи машинада Галактика бўйлаб китоби муаллифи Дуглас Адамс хотирасига бағишланади. Бу китоб катта муваффақиятга эга бўлган ва хатто 1984 йилда инглиз бестселлерлари рўйхатига бошчилик қилган. Нима учун Сочиқ куни?  Чунки  Адамс ўз китобининг битта бобини сочиққа бағишлаган, галактикалараро саёҳатда энг керакли нарса деб. Сочиқ кунида ёзувчи ижодини севувчилар ҳаммага кўринадиган қилиб ўзлари билан сочиқ олиб юрадилар, китоб хақида уни биладиган инсонлар билан  гаплашиш учун ёки китобни ўкимаганларга гапириб бериш учун. Мана шундай қилиб гоҳида янги байрамлар пайдо бўлади. Аслида сочиқ албатта ўзининг инсонга туғилганидан сўнгги йўлигача кўп асрлик қилган хизмати билан ўз байрамига лойиқ. Сочиқ адабиётда ҳам оммавий маданиятда ҳам ўз ўрнини топган. Булгаковнинг  Хўрозлари бор сочиқ” хикояси бор, Жанубий парк анимация сериалининг қаҳрамони эса Сочиқча  – ақлли тирик сочиқ бўлиб қолди. Таъбирномаларда сочиққа бутун бошли боблар ажратилган, у ерда сочиқ яхши аломат белгиси бўлиши ҳам мумкин  ёки аксинчаси  ҳам бўлиши мумкин дейилган. Спортда сочиқ катта роль ўйнайди, унга на фақат душдан кейин артинилади, боксчиларни раундлар орасида елпиб терини артишади. Стол теннисида шундай тушунча бор  сочиқ олиш, демак кичик танаффус олиш, юз-қўлини ва ракеткасини артиб олиш маъносини берган. Шундай қилиб, сочиққа эхтиром ва ҳурамат ва унинг шарафига бўлган байрамга ҳам.  Бу ғаройиб ва унча машҳур бўлмаган байрам ўзига хос совға туҳфа қилишга сабаб бўлиши мумкин. Совға учун ҳар кандай сочиқни танлаш мумкин: оригинал совға ўрамида ёки совға комплекти, яхши кўрган инсон учун катта пахмоқ сочиқ ёки  ошхона сочиғи... Совға учун сочиқни безатишнинг кўпгина усуллари бор. Уларни турли шаклларда ўраш мумкин, гуллар ёки торт шаклида. Бир неча сочиқлардан ясалган тортни на факат “Сочиқ куни”да балки ҳовли тўйига ёки бошқа бирор оилавий байрамларда туҳфа қилса бўлади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган