ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151718192021
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Японияда “Соат куни”
671-06-10

Ҳар йили 10 июнда Японияда соатлар тақдимоти ва кўргазмаси уюштирилади. 10 июнда соат сотувчи дўкончаларга харидорлар оқиб келади- чунки бу кун тонг отар мамлакатида анъанавий “Соат куни” нишонланади. Ҳар йили  10 июнда Японияда соатларнинг жуда катта кўргазмалари ва тақдимотлари бўлиб ўтади. Ташриф қилувчилар ҳар қандай дидга мос – катта ва кичик, электрон, механик, қумли, турли шакл ва кўринишдаги соатларни томоша қилишлари ва ҳатто сотиб олишлари мумкин. Шу тантана билан боғлиқ яна бир анъана бор: шу куни Японияда фарзандларга биринчи соат тақдим этиш одат бўлган. Байрамнинг санаси тасодифан танланмаган – ривоятга кўра 671 йил айнан  шу куни япон императори саройида биринчи марта соат пайдо бўлган. Дунёда бу биринчи соат эмаслигини тушуниш мумкин. 3,5йил аввал қуёш соатини ихтиро қилган вавилонликлар вақт ҳисобини бошлаганлар. Циферблатда (кадранда) — белгилар  ясси тошда ўйилган, — таёқчага (гномон) маҳкамланган, унинг сояси соат мили бўлиб хизмат қилган. Кечаси эса вақтни греклар клепсидра деб атаган сув соати бўйича аниқлашган. Бу бўлинмалар чизилган сувли идиш бўлиб, ундан сув томчилаб оқиб турган. Шкала бўйича вақтни аниқлашган. Европа ва Хитойда “алангали” соат бўлган, аниқроғи — шағам эриб бориши билан, ундаги кертма белгилар бўйича вақтни билишган. Минг йил аввал қум соатлар пайдо бўлган. Лекин улар вакт ўтиши билан шиша пуфлаш усталигининг ривожланиши натижасида аникликка етишди, шунда ҳам бу соатлар унча катта бўлмаган вақт  ярим соат оралиғини - ўлчар эди. Ўрта аср минорали соатлари аввал бошда черковларда ибодат вақтини эълон қилар эди. Оғир темир рақамали ва бир неча тишли узатма ғилдиракли, жуда катта бу соатларнинг циферблати ҳам соат миллари ҳам бўлмаган, вактни эса қўнғироқ эълон қилган. Маятниксиз механик соатлар 13-асрнинг иккинчи ярмида яратилган, аммо ким,қачон, қаерда яратгани — ноаниқ. 15-асрнинг иккинчи ярмида осма тош соат ўрнига ясси пружина ихтиро қилингандан кейин Нюрнберглик Питер Хенлейн ўзи билан кўтариб юрса бўладиган соат ясади. Унинг қобиғи тилла сув юритилган жездан бўлиб тухум шаклида эди. Биринчи “Нюрнберг тухуми” диаметри 100—125 мм, қалинлиги 75 мм бўлиб,  уни бўйинда ёки қўлда олиб юришар эди. Ҳозирги замондагиларга яқин соатни  1657 йилда голландиялик  Христиан Гюйгенс  ўйлаб топди. Россиянинг соат саноатига Екатерине II вақтида асос солишга уринишган, аммо механик соатлар Россияга XV асрда етиб келди, уларнинг циферблатида рақам ўрнида ҳарфлар бўлган. Петербург ва Москва соат фабрикалари чўнтак ва бонгли девор осма соатларини тайёрлаган. Аммо бу соатлар асосан фақат саройдагиларга насиб қилган. 19- аср охирига келиб соатларни оммавий тайёрлаш бошланди. Биринчи қўл соатлари аёллар модели бўлди. Қиммат баҳо тошлар билан ясатилган бу соатлар заргарлик маҳсулотидек кўринарди. Эркаклар ўз соатларини  занжир билан жилеткаларининг чўнтагига маҳкамлаб қўйишарди, аммо 19 - асрнинг  90-йилларида рус армияси зобитлари ҳалқали вақт ўлчагичлар олиб юрадиган бўлишди, ҳалқадан ип ўтказиб қўлга боғланса бўларди. Ўшандан бери соат эркакларнинг билагини тарк этмайди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган