ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112131416
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Поровоз ичтиро қилинган кун
1814-07-25

Инглиз ихтирочиси Стефенсон Джордж биринчи бўлиб буғ билан ишлайдиган темир йўл траспортини ривожланишига асос солди. У 1781йил 9 июнда Ньюкасл яқинидаги Уайлем шаҳарида туғилган. 14 ёшидан бошлаб отасининг қўлида Дьюли  кўмир шахтасида  газнинг босимини ўлчовчи бўлиб ишлади. Бўш вақтларида ўзининг механикага бўлган қобилиятини синаб кўриш учун соатларни таъмирлаб юрди. 1812 йилда Киллингуортский  туз конида бош механик бўлиб ишлади. Уаттада шаҳрида  буғ машинасини конструкцияси билан танишиб чиқиб, 1813 йилда паровозни конструкциялашга киришди. 25 июль 1814 йилда паровоз рейсини синаб кўрди ва у муваффақият билан ўтди. Стефенсон буғ қозонни қурилишини патентлади, шуниндек  кон  лампасини ажойиб, ҳавфсиз констркциясини ҳам ўйлаб чиқди. 1819-1822 йилларда Хеттон конига олиб борувчи 13 километрли темир йўл тармоғини қурилишига бошчилик қилди. 1823 йилда Ньюкаслда биринчи паровоз ишлаб чиқарувчи заводни қуришга асос солди. 1825 йилда Стоктон ва Дарлинт оралиғидаги темир йўллар учун оғирлиги 8 тонна бўлган, соатига 26 км тезлик билан юрувчи паровоз қуриб битирди. Кейинроқ Ливерпуль-Манчестер темир йўлларини қурилишига бошчилик қилди. Бу лойиҳани ҳомийлари энг яхши паровоз учун 500 фунт мукофот бериш билан конкурс эълон қилдилар. Стефенсон ўзининиг “Ракета” паровози билан ютуқни қўлга киритди. У яна  Бельгия ва Испания йўлларини қуришлишида бош инженерлик  вазифасини бажарди.1847 йилда инженер-механиклар Институтини ташкил этди ва бошқарди. Стефенсон 1848 йил 12 августда  Честерфил яинидаги Тэптон-Хаус деган жойда вафот этади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган