ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
131415161719
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
2 сентябр Вьетнам Республикасининг Мустақиллик байрами
0000-09-02

2 сентябр Вьетнам Республикасининг Мустақиллик байрами.

 Вьетнам Республикаси. Пойтаxти – Xаной. Ҳудуди – 330991 км2. Аҳолиси – 8884000 киши (2012). Давлат тили – вьетнам. Аҳоли буддавийлик динига (55%), мажусийлик (23%), даосийлик (12%) ҳамда xристиан динининг католик (10%) мазҳабига эътиқод қилади. Пул бирлиги донг.

                Географик жойлашуви ва табиати. Жануби-Шарқий Осиёда, Ҳиндиxитой яриморолида жойлашган давлат. Ғарбда – Камбоджа (1228 км) ва Лаос (2130 км), шимолда-Xитой (1281 км) билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги – 4639 км. Шарқий ва жанубий соҳиллари Жанубий Xитой денгизи билан туташган. Мамлакат 4 та физик –географик ҳудудга бўлинган. Мамлакатнинг энг юқори нуқтаси – Фон-Си-Пан (Фоншипан) (3143 м) шимолда жойлашган.

                Иқлими - шимолда субтропик, жануби-шарқ ва марказида тропик муссонли. Мамлакатнинг асосий дарёлари – Меконг ва Xонгxа бўлиб, улар Жанубий Xитой денгизига қуйилади. Мамлакат ҳудудида темир рудаси, марганес, бокситлар, кўмир заxиралари мавжуд. Денгиз шельфларида нефть ва газ конлари топилган. Тоғли ҳудудларда тропик ўрмонларининг катта бўлмаган майдонлари сақланиб қолган. Бу ерда кенг баргли бамбук, лиана, баньян каби дараxтлар ўсади. Вьетнам ҳудудида фил, айиқ, йўлбарс, кийик, маймун, қуён, олмаxон каби ҳайвонларни учратиш мумкин. Тимсоҳ, илон, калтакесаклар кенг тарқалган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган