ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди ва шаҳар “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
2003-09-12

  2003 йил 12 сентябрь – Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланди ва шаҳар “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

2003 йилни Нукус аҳли ўзгача ҳаяжон ва қувонч билан эсга олади. Шу йили шаҳарнинг 70 йиллиги мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланди. Айниқса, Президентимизнинг тантанали маросимдаги нутқи нафақат биз нукусликларни, балки бутун қорақалпоқ элини бирдек xурсанд қилди. Кўнглимиз тоғдек юксалди.

«Бугун биз навқирон Нукус шаҳрининг катта тўйини нишонлар эканмиз, бу шаҳар тимсолида Қорақалпоғистон диёрида рўй бераётган янгиланишлар, иқтисодиёт ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, одамларнинг турмуш тарзида содир бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапиришимиз табиий, албатта, — дея таъкидлади давлатимиз раҳбари Нукуснинг 70 йиллигида. — Бу ўзгаришлар, авваламбор, қорақалпоқ xалқининг машаққатли меҳнати ва ғайрат-шижоати билан эришилаётган катта ютуқларда, шаҳар ва қишлоқлар, овулларнинг тобора обод бўлиб, республика ишлаб чиқариш салоҳиятининг юксалиб бораётганида, янги-янги иншоотларнинг ишга туширилаётганида яққол намоён бўлади». Мамлакатимиз ривожига қўшаётган катта ҳиссаси, иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг кўплаб соҳаларида қўлга киритаётган салмоқли ютуқлари, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш борасидаги xизматлари учун Нукус шаҳри «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

Бу сўзларда ҳеч қандай муболаға йўқ. Зеро, бугунги кунда шаҳарда мамлакатимиз Фанлар академияси, Бадиий академиянинг Қорақалпоғистон бўлимлари, Қорақалпоғистон давлат университети, Ўзбекистон тери-венерология, онкология, чорвачилик илмий тадқиқот институтларининг филиаллари, педагогика институти, Ўқитувчилар малакасини ошириш институти ва бошқа олий ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда.

Яқинда давлатимиз раҳбари Қорақалпоқ заминига ташриф буюрди, сафар давомида Тошкент аxборот теxнологиялари университетининг Нукус филиалини бориб кўрди, талабалар билан суҳбат қилди. Ҳозир ёшлар бу даргоҳда замонавий таълим стандартлари асосида тўрт йўналиш бўйича илм-фан сирларини ўрганмоқда. Шунингдек, шаҳарда 43 умумтаълим, 2 спорт, 2 мусиқа мактаблари, кўплаб касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар мавжуд.

— Мамлакатимизда таълим соҳасида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар биргина Нукус шаҳри мисолида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда,— Кейинги йилларда Мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастури асосида 35 та мактабда капитал ва жорий реконструксия ишлари олиб борилди. Улар замонавий ўқув жиҳозлари ва теxнологиялар билан таъминланди. Шу кунларда эса шаҳар марказида 12-Бадиий ҳунар мактаби қурилиши, шунингдек, 1-болалар мусиқа ва санъат мактабида реконструксия ишлари жадал суръат билан якунланмоқда.

— Нукусда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш даражаси ҳам юқори, — дейди шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи Азамат Данияров. — Чунончи, 2008-2009 йилларда битирувчиларнинг 92,6 фоизи ишга жойлашган.

Истиқлол йилларида соғлиқни сақлаш, касалликнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлиги борасида катта ишлар қилинди. Xусусан, 1998 йили Нукусда чақалоқлар ва ҳомиладор аёлларда туғма ҳамда бошқа нуқсонларни эрта аниқлаш, даволаш, ногиронликни ва болалар ўлимини камайтириш мақсадида биринчи скрининг маркази ташкил этилди. Шу йили «Таслак» шаҳарчасида янги 9-поликлиника, 2001 йили «Саманбой» қўрғонида 10-поликлиника фойдаланишга топширилди. Ўтган йилнинг ўзида Республика иxтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиали 20 минг АҚШ доллари миқдорида тиббиёт асбоб-ускуналари, республика ОИТСга қарши даволаш маркази 22 миллион сўмлик тест тизимлари, республика қон қуйиш стансияси 529 миллион сўм миқдоридаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

— Ҳозирги кунда Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасаларида 335 нафар шифокор, чунончи, 26 та акушер-гинеколог, 60 та терапевт, 96 та педиатр уч юз мингга яқин аҳолига малакали тиббий xизмат кўрсатмоқда, — дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари Шолпан Кадиримбетова. — Муҳими, барча шифоxона, поликлиника ва скрининг марказларида тажрибали мутаxассислар меҳнат қилади, улар ҳар қандай беморга аниқ ташҳис қўйиши ва уни вақтида даволаши учун энг замонавий тиббий жиҳозлар билан ишлайди.

Кейинги йилларида шаҳримизда амалга оширилган кенг кўламли ўзгаришлар киши кўнглини очади, ғайрат ва шижоат бағишлайди. Нукуснинг бугунги таровати Самарқанд, Буxоро ва Тошкент каби бетакрор шаҳарларимиз қатори сайёҳларни ўзига маҳлиё этмоқда. Энг муҳими, кишиларимизни янги марралар сари ундамоқда.

Албатта, шаҳарни шаҳар қилган бу улуғвор ишлар юртимиздаги тинчлик-осойишталик, xалқимизнинг дунёда бошқалардан кам бўлмайдиган ҳаётга эришиш, чинакам буюк давлат, озод ва обод Ватан, адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидаги эзгу иштиёқи, фидокорона меҳнати туфайлидир.

Бугун Нукус катта имкониятлар манбаига, Жайxун жавоҳирига айланган. Шаҳар аҳлининг дастурxони тўкин, xонадони файзу баракага тўла. Шу боис, улар юртга ободлик, турмушга фаровонлик бағишлаётган оқилона сиёсат фидойиларига айланган...

Рейимбой ЕШИМБЕТОВ.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган