ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2022
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
4567810
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Таиланд ва Ҳиндистонда "Маймунлар учун зиёфат" байрами куни
0000-11-25

Дунёдаги энг ажойиб байрамлар  фақат одамлар учун эмас балки, ҳайвонларга ҳам бағишланган. Масалан, Таиланд ва Ҳиндистонда маймунлар учун ҳақиқий зиёфат уюштирилади. Ва бу байрамга ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўрилади. Ахир бу қизиқ ҳайвонларни иззатлаш осон эмас-да. Бу байрам ҳам бошқа байрамлар сингари кўп асрлик тарихга  ва ўзини оқлайдиган афсонага эга. Худо Рама ўзининг ёрдамчиси ва дўсти маймунлар худоси Хануман билан,  ердаги беҳисоб ёвузлик устидан ғалаба қилишга узоқ ва беҳуда ҳаракат қилди. Хануман ўзининг жангчиларини йиғиб олгандан сўнг ғалабага эришилди. Ёвузлик устидан сўзсиз ва тўлиқ ғалаба қозонилди. Ҳозирда Лоп Бури шаҳари жойлашган ерлар Хануманга тегишли бўлиб қолди. Мартишкалар эса ҳалигача ҳар йили хусусий зиёфатга сазовор бўлишмоқда. Таиландга ташриф буюрувчи сайёҳлар бу узун думли макакаларни жуда яхши кўришади. Ноябрь охирида катта етти метрли стол бутун қонун-қоидаларга кўра безатилади, 2 тонна мевалар, гуруч ва ширин ичимликлар қўйилади. Энг қизиғи, ичимликлар стаканларга қуйилади. Тантана сабабчилари сифатида маймунлар ўз ҳолатларига маъсулият билан қарашади ва худди одамлардай овқатланишнинг расм-русумларига қаттиқ риоя қилишади. Бу ҳолат ичимликларга навбат етгунча давом этади. Кейин эса мириқиб тўйиб олган маймунлар тентирай бошлайдилар ва муомала чегараларини унутадилар. Байрам охирида ҳаддидан ошишади ва идишларни синдириб ҳурсандчилик қилиб, хар-хил номақул ҳаракатлар қилишади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган