
Комил
Яшин тахаллуси; асл исм-шарифи Комил Нўмонов.
У йигирма йилдан ортиқ вақт давомида
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига рахбарлик қилган. Шоирнинг ижодий
фаолияти 1925 йилдан бошланади. Бу йилларда унинг шеър ва очерклари вақтли
матбуотда босилган. Шоирнинг “Қуёш”,
“Кураш”, “Ўртоқлар ”, “Ёндирамиз” деб номланган асарлари ва “Номус ва муҳаббат”,
“Хамза” каби саҳна асарлари ўзбек драматургиясининг энг яхши намуналаридандир.
Адибнинг “Гулсара”, “Нурхон” пъесалари ўз даври учун характерли саҳна асарлари
бўлган. Яшин адабиёт ва санъат сохасидаги хизматлари учун “Ўзбекистонда хизмат
кўрсатган санъат арбоби” ва “Ўзбекистон халқ ёзувчиси”, 1974 йилда
эса “Меҳнат қаҳрамони” унвонлари билан тақдирланган. Яшин ўзбек драматургиясида янги саҳифалар
очган, унинг мавзу доирасини кенгайтирган, узоқ умирлик асарлар яратган
адибдир. Унинг ўзбек театри ва драматургияси тараққиётига қўшган ҳиссаси
улкандир. Унинг сўнгги асарларидан бири “Ёднома” китобидир. Атоқли адиб 1997 йили вафот этди.
У буюк санъаткор Ҳалима Носированинг умр йўлдоши эди.