ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
124567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Янги йил
0000-12-31

Янги йилни кутиш одати ҳамма халқларда бор. Янги йил арафасида арчалар безатилади. Арча байрамларида Қорбобо билан Қорқиз совға-саломлар билан болалар ҳузурига келишади.  Кўпчилик халқларда Янги йилда арча чироқларини ёқиш одати узоқ замонлардан етиб келган. Бу одат қадим замонларда Англия билан Германияда истиқомат қилган халқларда вужудга келган. Ўша узоқ ўтмишда одамлар қиш вақти ўрмонда доимий ям-яшил арча атрофига тўпланишиб, гулхан ёқишган, қўшиқ айтиб, ўйин-кулги қилишган. Янги йил ҳамма халқларда бирдай 1-январдан бошланмайди. Баъзи халқлар вақт ҳисобини Ой-Қуёш тақвими бўйича олиб борадилар, шунинг учун йилнинг бошланиши бир жойда кузга тўғри келса, бошқа жойда қишга тўғри келади. Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ халқларда Наврўз байрами қадимий, аньанавий янги йил байрами ҳисобланади. Қадимги римликларда март йилнинг биринчи ойи ҳисобланган, чунки бу вақтда дала ишлари бошланган. Йил 10 ойдан иборат бўлган, кейин ойлар сони 2 та кўпайган. Милоддан аввал 46-йилда Рим императори Юлий Сезар йилнинг бошланишини 1-январга кўчирди. Унинг номи билан аталган Юлий тақвими бутун Европага тарқалди. Шу тариқа янги йил қиш вақтида кутиш расм бўлди. Ҳижрий-шамсий йил ҳисоби бўйича янги йил кўпчилик Шарқ мамлакатларида 21-марта кутилади. Исломий тақвим бўйича эса янги йил ҳар йили 10-12 кун олдинга сурилади ва муҳаррам ойнинг 1-куни йил боши ҳисобланади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган