ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Словакия компанияси дунёдаги илк учар машинани намойиш этди
2014-10-29

Словакия компанияси дунёдаги илк учар машинани намойиш этди.

29-октабр куни Пионеэрс Фестивал номли янги технологиялар кўргазмасида АэроМобиль 3.0 - учар автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди. АэроМобильнинг расмий сайтида ёзилган маълумотларга кўра, у бир неча сония ичида автомобилдан самолёт кўринишига ўта олади. Унинг ҳавога кўтарилиши учун тезлиги соатига 130 километрни ташкил этиши керак. Учаётганда камида 60 км/соат, энг тез эса 200 км/соат тезлик билан ҳаракатлана олади. Шунингдек, унинг ердаги энг катта тезлиги 160 км/соатни ташкил этади. АэроМобиль 3.0 да икки кишилик ўрин мавжуд бўлиб, унинг узунлиги 6 метрни, кенглиги эса ерда юрганда 2,24 метр, учганда 8,32 метрни ташкил этади. Учар автомобиль корпуси металдан ишланган ва мураккаб таркибли карбон билан қопланган. Бундай қоплама енгил, аммо мустаҳкамлиги учун замонавий самолётларда ишлатилади. Ушбу автомобиль одатий бензинда ҳаракатланади ва ерда юрган пайти 100 километрга 8 литр, ҳавода учган пайти эса 15 литр ёнилғи сарфлайди. У исталган бир неча юз метрли ўтлоқ ёки тош ётқизилган юзада қўна олади. Шунингдек, унда автопилот бошқаруви ва парашютдан сакраш йўли ҳам мавжуд.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган