18 - 20 февраль кунлари дунё бўйича
Хитойча Янги йил байрами.
18 - 20 февраль кунларида
(2015 йил учун сана) дунё бўйича Хитой
халқи ўзининг
энг шовқин байрами - Янги йилни нишонлайдилар. Байрам кунларида
мушакбозлик, пақилдоқларни портлатиш билан бошланади, қизил фонарлар ёқилади. Хитойча Янги йил хитой ой
тақвими бўйича
янги ой чиқишининг биринчи кунларида нишонланади.Турар жой кварталлари ёрқин қизил рангли фонарчалар билан, аждарҳолар ва бахт сиймосини билдирувчи турли- туман буюмлар билан безатиладилар.Ғарбий Малайзияда бу байрам ўзгача
ўтказилади.Кўчаларда тонналаб пақилдоқлар портлатилади, кўчалар қизил қоғоздан ясалган фонарчалар билан
безатилади.Тайланда яшовчи хитойликлар пақилдоқларни портлатиш,аждарҳолар ва шерлар рақси билан,бонг уруш орқали ёвуз руҳларни ҳайдайдилар.Кўчаларда раққослар шер костюмларида рақсга тушадилар, шаҳарликлар эса намойиш пайтида баҳайбат аждарҳони кўтариб юришади. Меҳнаткаш хитой халқи икки ҳафта давомида байрамни кенг
нишонлайдилар.