ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш куни
2009-06-07

Сеҳргарлик: 2009 йил 7 июнда барча сув ҳавзалари тоза бўлиб қолади!
Аммо
ҳеч бир сеҳргарлик бирданига бўлиб қолмайди, акваториялар тозаланиши ҳам худди шундай. Сувдаги ахлат «ажойибона»  камайиб қолиши учун мана еттинчи бор  Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш куни ўтказиляпти. Одатдагидек бу акция ёзнинг биринчи якшанбасида ўтказиляпти, аммо 2009 йилда бу кун айнан 7 июнга тўғри келди, етти – шунчаки бахтли рақам эмас, бу акциянинг шунча марта ўтказилаётгани ҳам. Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш куни –PADI ташаббуси билан кўпгина мамлакатларда ҳар йили ўтказиладиган глобал тадбир. Шу куни сув остида сузиш клублари  маҳаллий сув ҳавзаларига сайр уюштирилади, у ерда дайверлар ва уларнинг яқинлари ҳамда табиатни севувчилар соҳил бўйи  ва сувни ахлатдан тозалайдилар. Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш кунида қатнашиш айнан кунгилли иш. Акция давомида жуда кўп миқдорда ахлат йиғилиб йўқ қилинади, чўмилиш жойлари(пляж) эса нафақат тоза, хатто ёзги дам олиш учун хавфсиз ҳам бўлади.  Таъкидлаш лозимки,  Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш куни жамиятнинг муҳим муаммоларини ҳал қилади. Мисол учун, PADI «Акванавт» дайв-маркази томонидан ёш авлодга мўлжалланган таълим йўналишидаги акция тайёрлаяпти. Тадбир бошланишидан аввал болалар атроф муҳит ҳимояси ҳақида маъруза тинглайдилар, сўнгра атрофни тозалаш тадбирида қатнашадилар. Бундан ташқари, акциянинг ёш иштирокчиларига дайвинг билан таништирувчи қизиқарли дастур тайёрланган, турли ўйинлар, асфальтга расм чизиш бўйича болалар конкурслари ташкил этилган. «Аквалангист»  дайв-маркази ҳам қизиқарли акция ўйлаб топган: улар Москванинг энг чиройли манзарали жойи – Строгинскийдаги ўтлоқ ерларни тозалаш бўйича жуда катта ишлар мўлжаллашган. Бу оммавий тадбирда жуда кўп дайверлар ва «шўнғишни билмайдиган томошабинлар» қатнашади. Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш куни – бу умумий мақсад йўлида ҳамкорлик ҳамдир. Мана шундай,  PADI «Лохматый кашалот»  беш юлдузли дайв- маркази Coca-Cola Hellenic компанияси билан бирга умумий акция ўтказишади. Улар биргаликда Истра сув омборининг жамоат чўмилиш жойларини тозалайдилар, дала ошхонасини уюштирадилар, турли қувноқ конкурслар ташкил этадилар. «Морские ангелы» дайв- маркази тайёрлаган Халқаро сув ҳавзаларини тозалаш кунида Индонезияга саёҳат лотореяси ўйналади. Бу акцияда фақат PADI нинг махсус курсларидан 2009 йил 1 январидан 1 июнигача сертификат олишга муяссар бўлган дайверлар қатнашадилар.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган