24 ва 25 июль кунлари Осакада ўтказиладиган “Тенджин” фестивалига тушса бўлади, ушбу байрам Япониянинг энг машҳур байрамларининг учталигига киради. Биринчи ва икинчилар бу албатта Токиодаги “Санно” фестивали ва Киотодаги “Гион” фестивалидир. Фестивалнинг биринчи кунида Ками худосини тавсия этадиган ёш бола қўлида алебардани ушаб қайиққа ўтиради. Бола билан бирга будхона ходими уни кузатиб кетади. Бирга улар дарё бўйлаб маълум жойгача сузиб боришади ва ушбу жойда бола алебардани сувга ташлайди. Ушбу алебардани сувга отиш урф-одати хоконагаси деб номланади. Байрамнинг кейинги кунига яъни 25 июль куни байрамнинг асосий маъросими фунатого бўлиб ўтади. Кечки пайт 10 ларга 100 тадан ортиқ одамлар билан тўла бўлган қайиқлар Окава денгизи бўйлаб сузишади. Ҳамма ердан мусиқа эшитилади, бунинг қаторида бурунги ритуал кагура мусиқаси ва албатта “Тенджин” фестивалининг кульминацион маъросими бу ёрқин ранг-баранг фейерверкдир.