ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рассом Павел Петрович Беньков таваллуд топган кун
1879-12-08

8 Декабр. Павел Петрович Беньков 1879 йил 8 декабрда Қозон шаҳрида таваллуд топган. Рассом Ўзбекистон Хизмат кўрсатган санъат арбоби, Қозон шаҳридаги бадиий билим юртида тахсил олган. (1896-1902) Петербург бадиий академиясида,  кейинчалик ўқишини Париждаги рассом Р. Жюлианнанинг хусусий академиясида давом эттирган. Рассом Италия, Испания, Францияга сафар қилган. Қозон катта театрининг “Руслан ва Людмила”, “Кармен”, “Аида” каби мумтоз опералари, “Олия Бону”, “Тоҳир ва Зухра” каби спектаклларига декорация чизгилари яратди. 1909-1929 йилларда Қозон шаҳрида Рассомчилик санъати академиясида дарс берган. Россия  рассомчилик Ассоциациясида ижодни давом эттирган. 1930 йилда Самарқанд шаҳрига келади ва Самарқанд бадиий олийгоҳида рассомчилик санъатидан  дарс бера бошлайди. У ўзини санъат асарларида Ўзбекистон миллий ёдгорликларини, унинг қадимий шаҳарлар қиёфасини, ўзига хос иқлимини, серқуёшлилигини, ўзбек миллий маданиятини, кишиларини ёрқин бўёқларда гавдалантирди. Рассом яратган портретлар хаётийлиги, табиийлиги ва катта жозибаси билан алоҳида ажралиб туради. Рассомнинг санъат асарлари Москва, Тошкент, Самарқанд музейларидан муносиб жой олган. Республика рассомлик билим юрти Беньков номи билан аталган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган