ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус актёри Андрей Панин таваллуд топган кун
1962-05-28

Андрей Владимирович Панин 1962  йил  28 майда  Новосибирскда туғилди, икки йилдан кейин оиласи Челябинскга кўчиб ўтди, яна бир йилдан кейин    Кемеровога, у ерда  Андрей мактабдан сўнг  маданият институтида ўқиди ва режиссёрлик  факультетини тугатди. Бир қанча вақт Минусинск театрида ишлади, кейин эса Москвага жўнади. 1991 йилда  МХАТ  Мактаб-студиясини (Александр Калягин устахонаси) тугатиб  А. П. Чехов номли  МХАТ актёри бўлди. Театрда ўйнаган спектаклларидан  “Уч опағсингил, “Зиқна рицар, “Уйланиш” кабилар ўрин олди. Сўнгра қуйидагилар бўлди: Табаков театр-студияси спектакли “Халокатли қилиқ (номер)”, Евгений Гришковецнинг  Қишантреприза сахна асари, А. С. Пушкин номли театрда  “Кулги академияси” ва  “Арғимчоқдаги уч киши. Паниннинг кинодаги биринчи роли “Туғри йулда (По прямой)” фильмида бўлган. “Куйинма она”, “Она” фильмлари, Каменская ва “Чегара. Тайга романи” телесериалларида ўйнаган роллари унга машҳурлик олиб келди.  2000 йилда  Андрей Панин  Павел Лунгиннинг “Тўй” ва Валерий Ахадовнинг “Аёлларни ҳафа қилиш тавсия этилмайди”, шунингдек  Александр Атанесяннинг 24 соат” жангари фильмларида иштирок этди. Актёр машҳурлигининг ошишига  Бригада, Журов сериаллари ҳамда  “Дабдаба”, “Ўлим исмли чавандоз”, “Хатто ҳаёлингга ҳам келтирма-2: Мустақиллик шарпаси, Вера учун ҳайдовчи”, “Разиллар”, “Шарпа билан жанг”, “Кўз боғлаш, “Куйинма она-2, Қандоғар ва бошқа фильмлар хизмат қилди. 2005 йилда КВН Олий лигаси жюри аъзоси бўлди. 2006 йилда  ВГИКда экспериментал актёрлар устахонасини чиқарди. 2011 йилда Шерлок Холмс хақидаги Россия сериалида  Доктор Ватсон ролида суратга тушди, амммо овоз беришга улгура олмади. Россияда хизмат кўрсатган артист, “Биллур Турандот премияси  лауреати (“Халокатли қилиқ (номер)” спектакли учун), Чайка  премияси (1996 йилда   “Энг яхши ярамас”  номинациясида “Кичик трагедиялар” спектаклида  Барон роли учун ва 2001 йилда “Жуфт зарба” номинациясида   “Кулги академияси”  спектакли учун), “Йил санами (кумир)”  премияси  (“Кулги академияси” да Цубаки  роли учун,  ҳамда  2001 йилда  “Тўй” фильмида  Гаркуша роли учун), 2001 йилнинг “Триумф” ёшлар премияси - Панин шунингдек Ника ва “Олтин қўй кинопремиялари билан тақдирланган, Европага дарча”, “Юлдузлар туркуми” ва бошқа фестиваллар соврини сохиби. 2013 йил 7 мартда  актёр Андрей Панин Москвадаги ўз квартирасида бошидан майиб бўлган, ўлик ҳолда топилди. Бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов маълумотларига кўра у бир кун аввал- 6 мартда вафот этган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган