ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ингилиз ёзувчиси Ян Флеминг таваллуд топган кун
1908-05-28

Ян Ланкастер Флеминг 1908 йил 28 майда Лондонда ўта ўқимишли оилада туғилди. Таълимни Итондаги хусусий коллежда, сўнгра Қироллик ҳарбий академияси ва Европа университетларида олган. Шунингдек, ёзувчи рус тилини ўргангани ҳақида маълумот берилган. Флеминг Рейтер агентлигида хизмат қилган, кейинроқ Таймс газетасида мухбир бўлган. Иккинчи Жахон урушида  қатнашган. 1945 йилда Мартин Борманни ўғирлаш операциясида қатнашганини кўрганмиз деган гувоҳлар ҳам бор ва бу операциянинг қизиқ номи бўлган Джеймс Бонд.  1946 йилда  Флеминг истеъфога чиққан. Флеминг ижодининг  биринчи қалдирғочи Казино Реаяль (1953 год) романи бўлиб, унинг бош қаҳрамони ҳозир машҳур бўлган  агент 007 Джеймс Бонд эди. Биринчи романнинг эсанкиратадиган ютуғидан сўнг, Флеминг шу қаҳрамон билан яна 13 роман ёзди. Инглиз ёзувчисининг деярли барча асарлари замонавий режиссёрлар томонидан  экранлаштирилган. У нафақат ижодкорга, балки  машҳур Джеймс Бондни ўйнаган кўплаб актёрларга ҳам машҳурлик келтирди. Кўпчилик Флеминг  Джеймс Бондни ўзидан олиб ёзган, аниқроғи, ўзи қандай бўлишни ҳоҳлар эди: ақлли, ёқимли,  ор-номусли, ҳақиқатгўй каби  мангу тушунчаларнинг тимсолини ўзида мужассам этган қилиб кўрсатган. Ёзувчи Ян Флеминг 1965 йил 12 августда  қадирдон Лондонида вафот этди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган