ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Мамедова Турсуной Сотболдийевна таваллуд топган кун
1941-10-14

Мамедова Турсуной Сотболдийевна (1941.14.10, Учқўрғон тумани - 1996.4.5,Наманган) - xонанда, Ўзбекистон xалқ артисти (1991), Наманган театри (1957-62 ва яна 1972 йилдан)да 1962-72 йиллар Муқимий театрида ишлаган. “Сингиллар қиссаси” спектаклидаги Иқбол унинг саҳнада яратган илк образидир. Мамедова мураккаб образларнинг энг нозик қирраларини, ички кечинмаларини томошабинга таъсирли қилиб тасвирлаган. Мамедованинг актёрлик маҳорати Омина “Синдирилган кўза”, Моҳим (“Тоҳир ва Зуҳра”), Офтоб (“Машраб”), Санобар (“Ҳамза”), Ажар (“Суймаганга суйканма”), Зеби (“Xолисxон”), оққиз (Равшан ва Зулҳумор”), Жўраxон (Фарғона ҳикояси”), Гулшан (“Гули сиёҳ”), Ойсулув (“Жон қизлар”), Манзура (“Гавҳари шамчироқ”) ва бошқаларда, айниқса, “Юсуф ва Зулайҳо” мусиқали драмасидаги Зулайҳода, драматик маҳорати эса И. Друтсенинг “Касс Маре” псиxологик драмасидаги Василутседа алоҳида намоён бўлди. Мамедова, шунингдек “Бобур” видеофильмида Бобур мирзонинг онаси - Қутлуғнигор, “Кеча ва кундуз” видеофилмида Ҳадича каби ролларни ижро этган. У xалқ қўшиқлари, лапар ва термаларни ўз доираси жўрлигида айтишда етакчи ижрочилардан бўлган. “Ишқингни авайла”, “Лайломисан сан”, “Дилда ишқинг” каби ашулалари билан танилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган