ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Германияда биринчи “халқ” автомобили “Фольксваген” ишлаб чиқарилган кун
1936-02-26

26 февраль 1936 йилда  Германияда биринчи “халқ” автомобили “Фольксваген” ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарувчи, автоконструктор Фердинанд Порше, 1931йилнинг мартида “Порше конструкторлик бюроси” ташкил этиб, автомобил, самолёт ва кемалар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан шуғуллана бошлади. Унинг орзуси нархи аҳолининг кенг қатлами учун тўғри келадиган автомобиль яратиш эди. Ўша пайтда ҳокимият тепасига келган синф вакиллари берган буюртма Поршенинг орзуси амалга ошишига имкон бўлди. 1936 йилнинг 26 февралида Германиянинг Штутгарт шаҳрида биринчи халқ автомобили Фольксваген ишлаб чиқарилди. 1937 йилда Фольксваген серияли равишда чиқарила бошлади. Шунингдек, ялпи ишлаб чиқариш Германияда йирик автозавод қуришга қарор қабул қилинди. Унинг қурилиши1938 йилда Вольфсбург шаҳрида бошланди. Бу завод илк кўринишида 1944 йилгача мавжуд эди. Уруш даврида баъзи бир ишлаб чиқариш биноларини ҳисобламаганда бу завод америка авиацияси томонида деярли  йўқ қилинди. Урушдан кейинги йилларда 1945 йилда Фольксваген компаниясига 20000 автомобиль ишлаб чиқаришга буюртма берган инглиз ҳукумати заводни тиклаш ишларини  ўз зиммасига олди. Иккинчи жаҳон уруши тугагандан сўнг 27 йилдан кейин Фольксваген энг кўп сотиладиган автомобилга айланди. Фердинанд Порше ўз ихтиросининг мағрур соҳиби сифатида автомобилнинг биринчи чизмаларидан тортиб жаҳоншумул даражага етгунча шуҳрат қозонди. 1955 йилда миллионинчи Фольксвагеннинг ишлаб чиқаришнинг тантанали  маросими бўлиб      ўтди. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган