ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
“Микроб” атамаси пайдо бўлган кун
1878-02-26

1878 йил 26 февралда 136 йил аввал француз филологи  Литтренинг енгил қўли билан  “Микроб” атамаси пайдо бўлди. “Микроб” атамаси муаллифи-француз филологи Эмиль Литтре Микроорганизмлар (микроблар)- оддий кўзга кўринмайдиган, жуда кичик бўлган тирик организмлар йиғма гуруҳининг номи. Уларнинг одатдаги ўлчами 0,1мм. Микроорганизмлар таркибига: ядро қуролидан ҳоли (прокариотлар:бактериалар, археалар),шунинг қаторида эукариотлар: айрим замбуруғлилар, протистлар, аммо вируслар эмас, уларни одатда алоҳида гуруҳга ажратадилар. Кўпчилик микроорганизмлар битта ҳужайрадан ташкил топган бўлади, лекин кўп ҳужайрали микроорганизмлар ҳам бор. Бундай организмларни ўрганиш билан микробиология фани шуғулланади. Микроорганизмлар деярли ҳамма жойда яшайдилар, сув бор жойда, иссиқ булоқларда ҳам, Дунё океани тубида, шунингдек чуқур ерости қобиғида ҳам.Улар экосистемаларнинг модда алмашинувида муҳим занжир ҳисобланади. Шу билан бирга патоген микроорганизмлар инсонларда, ҳайвонлар ва ўсимликларда  касалликлар уўғотади. Биринчи бор микроорганизмлар 250 йил аввал, 17-асрда, оптик асбоб ёрдамида кузатиш имконияти туғилган пайтда, 160-200 мартта катталаштириш мумкин бўлганда   топилган. Микроблар ҳақидаги фанга катта ҳисса қўшган машҳур француз олим Луи Пастердир. Бутунжаҳон микробиологияси асосчиларидан бири Илья Ильич Мечников бўлган. “Микроб” сўзининг ўзи файласуф ва филолог Эмиль Литтре томонидан ўйлаб топилган, у мустаҳкам “Француз тили луғати”нинг муаллифи бўлган. Айнан Эмилт Литтрега француз олими Шарль Седийо мурожаат қилган ва микроорганизмларга мос келадиган ном топиб беришини сўраган. Литтре ўзгача бўлган “микроб” сўзини топиб берган. Бу воқеа 1878 йил 26 февралда филолог томонидан юборилган  мактубда қайд этилган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган