ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тула Қуролсозлик заводи ташкил этилган кун
1712-02-26

1712 йил 26 февралда Тула Қурол-аслаҳа заводига асос солинган. Мазкур завод Петр I фармойишига асосан қуриб битказилган. Бу Россиянинг биринчи қурол-аслаҳа ишлаб чиқарадиган биринчи заводи, Тула – эса қурол-аслаҳа ишлаб чиқарадиган давлатнинг пойтахтига айланди. Петр I қурол ишлаб чиқарувчи усталар танқислигини билгани боис тулаликларга ҳомийлик қилиб соҳани ривожлантириш учун хом ашё билан таъминлаб турди. Биринчи кунларданоқ қурол-аслаҳа заводи рус армияси учун ўз сифати билан ажралиб турувчи ўқ отар ва сoвуқ қуролларнинг кўплаб турларини тўлиқ ишлаб чиқара бошлади. Ўқ отар қуроллари пайвандлаш учун ишлатиладиган  дамашқ пўлатидан қилинарди. Улар пўлатдан кескир тиғ тайёрлашарди. Корхона ўша пайтдаги энг илғор асбоб-ускуналар: сув машиналари,  столларни пармалаш ва ташқи ва ички ишлов беришга мўлжалланган турли станоклар  билан жиҳозланган эди.  Ишлаб чиқаришда биринчилардан бўлиб калибрларни синаб кўришга мўлжалланган механизмлардан фойдаланилди.  Шунингдек, завод усталари ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга ҳаракат қилишарди. Заводда 18 асрданоқ Яков Батищев исмли шахс столларни тозалашни тезлаштирадиган машинани ўйлаб топди. Бу ускуна суткасига 16та қуролга ишлов бериш имконини берарди. Чунки илгари суткасига атиги икки дона қуролга ишлов бериларди. Таниқли уста Иван Полин  6 дона ўқга мўлжалланган ўқдонли чақмоқтошли тўппончани ўйлаб топди. Бу тўппончада илк бор рус қурол-аслаҳачилиги тарихида кўп ўқ –дори сиғадиган ўқдонли қўл қуроли муаммоси ҳал қилинган эди. 18 асрнинг энг илғор технологияларни қўллаш қурол-аслаҳа ишлаб чиқариш сифатини оширди ва Тула қурол-аслаҳалари эталон сифатида қабул қилина бошлади. Бунинг исботи сифатида биргина 1720 йилнинг ўзида рус армияси учун 22 минг пиёда ва отлиқ аскарлар учун чақмоқтошли тўппонча ва милтиқлар ишлаб чиқарилган.  1749 йилдан  оммавий равишда совуқ қуроллар; тиғли қуроллар ишлаб чиқарилган. 18 асрнинг иккинчи ярмида тула қуролсозлиги янада ривожланди.  19 асрда реконструкция қилинган Тула қурол-аслаҳа заводи Европада энг яхши корхоналардан бирига айланди. 20 аср бошида Тула қурол-аслаҳалари сифатлилиги учун Парижда бўлиб ўтган Бутунжаҳон кўргазмада катта олтин медал ва диплом билан тақдирланди. 20 асрда завод ўз анъаналарини сақлаган ҳолда фаолият юритди ва ривожланишда давом этди. Тулалик қуролсозлар1941-1945 йилларда, «Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун” шиори остида ишлаб пиёда аскарлар, авиация ва бошқа ҳарбий бўлинмалар учун турли  қурол-аслаҳалар ишлаб чиқарди. Замонавий Тула қурол –аслаҳа заводи жаҳон ҳарбий технологиялари томонидан тан олинган  марказ ҳисобланади. Бу ерда ҳарбий,  спорт ва овчилик қурол аслаҳалари, шунингдек, танкка қарши ракеталар, автоматлар, шовқинсиз ва сувости тўппончалари, гранатомётлар ишлаб чиқарилади.  Корхонада сўнгги вақтларгача машҳур Калашников автоматлари ишлаб чиқарилган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган