Ўзбекистон xалқ артисти Нуриддин Ҳайдаров таваллуд топган кун
1957-08-01

Ўзбекистон халқ артисти
Нуриддин Ҳайдаров
1957 йил 1 августда Тошкент вилояти, Оққурғон туманида туғилган.
1978 йилда Фарғона давлат университетининг педагогика
факультетини тамомлаган. 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистон Ички ишлар
вазирлигида фаолиятини давом эттрди. 1990 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.
1997 йилда "Она замин юлдузлари” фестивали совриндори бўлган. 2001 йилда Ўзбекистон халқ артисти
унвонига сазовор бўлди. 2003 йилдан бери Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг
Тошкент шаҳар бош бошқармасида
хизмат қилиб
келарди. Ҳарбий даражаси – милиция подполковниги. Тўрт нафар қиз, икки ўғилнинг
отаси ва уч неваранинг бобоси эди. Санъатда бир қоида бор.
Бирор хонанданинг қайсидир бир қўшиғи бир
умрлик тимсолига айланиб қолади. - Мен “Юлдузим”, “Насибам” номли қўшиқларим орқали танилиб бўлгандим, - деган эди хонанда.
Нуриддин Ҳайдаров
ёш хонандаларни ҳар доим қўллаб-қувватларди. Санъатимиз ривожидаг хизматларига
эса, ҳукуматимиз раҳбарияти тамонидан алоҳида
эътибор берилди. 2001 йилда Президентимиз
Фармонига кўра. “Ўзбекистон Халқ артисти” унвони билан тақдирланган эди.