ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жинси шим кашфиётчиси Леви Страусс таваллуд топган кун
1829-02-26

Леви Страусс 1829 йил 26 февраль куни (1902 йил 26 сентябрда вафот этган)Бавариянинг  Батенхайме шаҳрида туғилди. 1847 йилда  унинг онаси Ребекка ва Фани ҳамда Матильда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб келишди. Унинг икки акаси АҚШга икки йил олдин келиб тўқимачилик матолари ишлаб чиқарадиган фабрика очишган эди. Бу компания “J. Strauss Brother & Co.” деб номланарди. Леви Страусс акалари изидан бориб совдо-сотиқ ишлари ўргана бошлайди. 1848 йилда Кентуккига келиб буюрма тўпловчи вакил— гумашта (коммивояжер) бўлиб ишлай бошлайди. 1849 йилда Калифорнияда олтин қазиб олиш билан боғлиқ “олтин талвасаси” бошланди. Ва у 1853 йилда кўп пул топиш мақсадида Сан-Францискога етиб келди. У Америка фуқароси бўлади. 1853 йилнинг мартида Леви Страусс ўз номи билан газмол ишлаб чиқарадиган бизнесига асос солади. Шунингдек оилавий ишларининг вакилига айланади. Леви кийим-кечак тижорати билан шуғулланади(шунингдек, иш шимлари сота бошлайди) ҳамда Калифорнияда кўплаб очилган кичик дўкончаларда турли шамсиялар ва рўмолчалар савдосини йўлга қўяди. 1872 йилда унга шимларни бақувват қилиш, чўнтакларига темир чега(заклёпка) қўйиш таклифлари тушади. Шундан сўнг у мазкур битимни тавсия қилган шериги билан 1873 йилнинг 20 майида шунда шим тайёрлашга патент олади. Биринчи йилда бундай шимларнинг 21000 донаси ва темир заклёпкали камзул(куртка)лар сотилиб кетади.  1877 йилда Levi Strauss & Co фабрикаси кенгайтирилади  ва Levi's маркали тўқ-кўк ип газламали матодан, чегали, машина чокли ва шунингдек, сифати кафолатлатган шим ишлаб чиқариш стандартга айланди. 1880 йилга келиб яна икки фабрика ишлай бошлади. Ишлаб чиқариш қамрови кенгая бошлади, кейинчали жинси деб ном олган шимлар оммалаша борди. Леви Страусс миллионерга айланди. 1886 йилда Сан-Франциско ва Бэттери-стритда  компания учун техник жиҳозлари ва катта дўкони билан таъминланган ҳашаматли қароргоҳи қурилди. Шундан сал ўтиб шунга ўхшаш бино Нью-Йоркда қурилди. Кези келганда айтиш жоизки, ўша пайтларда жинсини йиртишга чоғланган икки отнинг сурати туширилган  чарм —Levi’s логотип кашф қилинган эди.1890 йилдан компания ўз маҳсулотларига модел рақамларини қўйиб чиқара бошлади. Машҳур “501” рақамини  жинси парчинлаш расм бўла бошлади. Levi Strauss & Co компанияси нафақат жинси, балки бошқа кийим -кечаклар, ички кийимларгача ишлаб чиқариш билан шуғулланарди. Бироқ, айнан жинсилар туфайли компания машҳур ва  рақобатбардош эди.Гарчи улар анча қиммат бўлса ҳам бутун Америка бўйлаб, Мексика, Гавайяда, Янги Зеландияда сотиларди. Кўп ўтмай Levi Strauss & Co компанияси улкан империяга айланди. Леви Страусснинг ўзини оиласига эмас бизнесга бағишлади. У яна  йирик лойиҳалар —ишлаб чиқариш ва қурилишган ўқув билан пул сарф қилишни яхши биларди. Ўз мамлакатининг бадавлат кишиларидан бўлгани учун хайрия ишлари  —Калифорния университетида ўқийдиган аълочи талабаларга степендиялар жорий этишни ҳам унутиб қўймади. Бу хайрия ишлари ҳозирги кунда ҳам давом этиб келяпти.  Леви Страусс 1902 йилнинг 26 сентябрида вафот этди. Унинг фарзандлари бўлмаганлиги боис компания унинг тўрт нафар жиянига қолди. Уларнинг каттаси Жекоб Штерн компания президенти ҳисобланади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган