ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти Xайрулла Саъдиев таваллуд топган кун
1940-12-06

Хайрулла Саъдиев  6- декабр 1940 йилда Тошкентда туғилган.1963йилда Ўзбекистон давлат театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. Хайрулла Саъдиев аввал Хамза театрида Зуҳур Қобулов қўйган “Булутлар тарқаганда” спектаклида қатнашади. Тошхўжа Хўжаев:” Йигит, сиз асли ёш томошабинлар театрига моссиз. Адашманг”, деб маслаҳат беради. Шундан кейин у йўлланма билан Ёш томошабинлар театрига ишга келади. Институтда устозлари Назира Алиева, Тошхўжа Хўжаевлардан таҳсил олгани, ёш томошабинлар театрида Иброҳим Аҳмедов, Афандихон Исмоилов, Воҳид Қодиров, Обид Толипов каби саҳна усталаридан актёрлик санъати сирларини ўргангани унинг театрида ўз ўрнини топишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ғ. Ғуломнинг “Шум бола” асари Х. Саъдиевни кенг жамоатчиликка танитди. Кейинчалик бу қисса телевидениеда ҳам саҳналаштирилди. Бунда, албатта Шум бола образини моҳирона ижро этган Х. Саъдиевни ҳиссаси катта эди.  Х. Саъдиев ёш томошабинлар театрида ишлаган даврларидаёқ ўз ижодий қиёфасига ва услубига эга бўлди. Х. Саъдиев 1990 йилда “Ўзбекистон ҳалқ артисти” унвонига сазовор бўлди.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган