Германиянинг энг чиройли ва қадимий шаҳарларидан бири Целлада (Қуйи Саксония) ноябр ойида Халқаро профессионал ва ҳаваскор видиофильмлар фестивалининг”Одамлар ва мамлакатлар” номли якунловчи тадбири бўлиб ўтади. Фестиваль ташкилотчилари Welt-Zeit Media Gmbh (ФРГ), нотижорат жамият: “Форум: “Тарих ва маданият” (ФРГ), Россия давлат гуманитар университети журналистика факультети (РФ), Телевидение ва радио Халқаро академияси (РФ) фестиваль ташкилотчилари ҳисобланадилар.Фестивалнинг асосий мақсади турли халқларни қайси мамлакатда яшашидан қатъий назар уларнинг умуминсоний қадриятлари, маданий мероси ва миллий анъаналарини ўрганган ҳолда халқларни руҳан бир-бирига яқинлаштиришдан иборат. Фестиваль қатнашчиларга Германия, Россия ва бошқа мамлакатларнинг профессионал журналистлар уюшмалари орасидаги муҳим жараёнларни кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, малакаларини ошириш имконини беради. Фестивалнинг ўтказилиши натижасида ёрқин ва талантли қатнашчилар аниқланади ва рағбатлантирилади.”Одамлар ва мамлакатлар” фестивалида қуйидаги номинацияларда конкурс ўтказилади:
-Инсон ва жамият;
-Тарих, маданият, анъаналар;
-Болалар-бизнинг келажагимиз.
Фестивалда қатнашиш учун видиофильмлар 15 минутдан ошмаслиги керак.